Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ 8-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ОТА-ОНАЛАРДАН ПУЛ ЙИҒИЛАЁТГАНЛИГИ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН.
2020-02-06 11:14:52 350
Ижтимоий тармоқлар орқали Бувайда тумани ХТБга қарашли 8-умумтаълим мактабида ота-оналардан камера ўрнатиш учун бир нафар боладан 15000 сўмдан пул йиғилгани, аммо бир неча ой ўтган бўлсада камералар ўрнатилмаганлиги ҳақидаги видеомурожаат кенг оммага ҳавола этилган.
Туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат ўрганилиб, 8-умумтаълим мактаби назоратга олинди.
8-умумтаълим мактабида бугунги кунда 732 нафар ўқувчларга 48 нафар олий маълумотли ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам мактаб директори С.Шамситдинов томонидан мактабда таҳсил олувчи 305 нафар ўқувчиларнинг ота-оналаридан 10 000 сўмдан, жами 3.050 000 сўм пул йиғилганлиги аниқланди.
Мазкур пул маблағларининг сарфланиши ўрганилганда, пул маблағининг 1 923 500 сўми мактабга 2 та камера ўрнатиш учун сарфланиб, қолган 1.126.500 сўм пул маблағи мактабнинг касаба уюшмаси раиси А.Матусмоновда сақланаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича мактаб директори С.Шамситдиновга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилди.
Туман прокуратураси томонидан ўрганиш давом этмоқда.