Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ № 1015
2020-01-02 11:41:16 701
2019 йил «25» декабрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловлар бўйича округ сайлов комиссияларининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 73, 96, 97-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округларидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин. 3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинсин.
Раис М. Абдусаломов
105-БУВАЙДА
Ибрагимова Мавлудахон Кахрамоновна -1967 йил,
Қўқон шаҳри Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Фарғона вилояти 2-сонли “Болалар уйи” бош шифокори.