Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ТУМАНИМИЗ МАРКАЗИ ЯНГИҚЎРҒОННИНГ АЙЛАНАСИГА УЛКАН БАЙРОҚ ЎРНАТИЛДИ

×

 2019-12-24 11:51:48    356

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда туманимиз маркази  янада чирой очиб, бир-биридан муҳташам иншоотлар қад ростламоқда. Айниқса, марказий кўчалардаги бир-биридан замонавий бинолар, тунда ҳам кўчаларнинг чароғонлиги ҳамюртларимиз кайфиятини янаям кўтармоқда.

Бугун Янгиқўрғон марказига туманимиздаги энг катта салобатли, баландлиги 30 метр, ҳажми 4 метрга 8 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди. Мазкур улкан байроқ Бувайда тумани халқининг миллий рамзимизга садоқатининг амалий тасдиғи бўлди.

Давлат байроғининг ўрнатилганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир катта тантанага айланди. Унда Бувайда тумани ҳокими Беҳзод Ибрагимов иштирок этди. Мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Давлат байроғи бу ерга ташриф буюрган ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Қолаверса, ёш ўғил-қизларимизнинг ватанпарвар, ўз юртига содиқ, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.