Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
АЁЛЛАРГА ҒАМХЎРЛИК
2019-12-18 15:08:26 405
Бугун аёлларимиз чинакам ҳурмат, қадр топди.Уларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик ҳамда юксак эътибор туфайли аёлларнинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузи юқори даражага кўтарилди. Уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги сезиларли даражада ошди.
Айни дамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш биз учун долзарб вазифа бўлиб келмоқда. Жорий йилда Бувайда туманида 4 мингдан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди. 15 та оилавий цехлар очилиб, 172 нафар ишсиз аёллар иш билан таъминланди. Тадбиркор аёлларимизнинг саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги 30 та лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 620 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан оғир вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 34 нафар хотин-қиз нафақат уй-жойга улар иш ўринларига ҳам эга бўлишди. 12 нафарига ногиронлик аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси берилиб, 5 нафари ҳасса билан таъминланди, 90 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 74 нафарини бандлиги таъминланди, 15 нафарига моддий ёрдам кўртсатилди. Жорий йилда 102 та номуроса оила яраштирилди.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинган. Маҳаллаларимизда опа-сингилларимизни қийнаётган дарду ташвишлар, шунингдек йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар жуда кўплигини аҳоли билан жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқотлар чоғида ҳам кўришимиз мумкин.
Олдимизда ўз ечимини кутаётган масалалар жуда кўп.Бу муаммоларни ечиш учун бор куч ва имкониятимизни, билим ва салоҳиятимизни сафарбар этамиз.
О.Асқарова,
Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.