Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ҚИШЛОҚДАН ЧИҚҚАН ЧЕМПИОНЛАР
2019-12-09 15:40:01 401
Туманнинг Оққўрғон қишлоғида “И.К.А” спорт клуби ташкил этилганлигига ҳали кўп бўлмади. Аммо бу ерда спортнинг каратэ турининг WKF йўналиши билан шуғулланаётган болалар кўплаб натижаларга эришмоқдалар.
-“И.К.А” клубининг аъзолари асосан Бувайда автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи, 33-, 27-мактаб ўқувчиларидир. Клубимизда улар бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар, - дейди клуб раҳбари, каратэ мураббийси Абдурауф Раҳматов. - Ўқувчи-ёшларнинг қизиқиши юқори бўлганлиги, ота-оналардан тушган талаблар асосида очилган клубимиз ўқувчилари дастлаб Тошкент, Андижон шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этишди. Ғолиблик қувончи, рақиблар билан кураш тушиш сирларини эгаллаётган шогирдларим яқинда бўлиб ўтган “Фарғона опен” турнирида ҳам совринли ўринларни қўлга киритди. Андижон, Наманган, Тошкент вилоятларидан келган каратэчи ўғил-қизлар жам бўлган турнирда клубимизнинг 11 нафар аъзоси татамига чиқди.
Клубнинг энг ёш аъзоси, 8 ёшли Элшод Валиев