Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЁШ КАРАТЭЧИ ЮТУҒИ
2019-12-06 11:15:47 467
Туманимиздаги 27-умумтаълим мактабида спортнинг каратэ WKF йўналиши бўйича тўгарак фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.
Ҳамдамжон Бўстонов раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари қўлга киритаётган ютуқлар эса мақтовга лойиқ. 30дан зиёд ўғил-қизлар туман, вилоят миқёсида ўтказилаётган турли мусобақаларда муносиб иштирок этишмоқда.
Тўгаракнинг ўз маҳоратини кўрсата олган 10 нафар аъзоси вилоят терма жамоаси таркибида 15-18 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Универсал спорт саройида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида муносиб иштирок этди. Улар машғулотларда ўрганаётганларини амалда қўллай олишди. 46-умумтаълим мактаби ўқувчиси, иқтидорли ёш каратэчи Жумақўзи Муҳаммадаминов 8-9 ёшлар ўртасидаги (30 килограммгача бўлган вазнда) Кумете баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, бронза медали ҳамда 3-даражали дипломни қўлга киритди.
Ж. Муҳаммадаминовни ғалаба билан муборакбод этиб, келгусидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида омад тилаймиз.
“Бувайда кўзгуси” мухбири.