Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
КИЧКИНТОЙЛАР УЧУН ЯНГИ БИНО
2019-12-06 11:10:51 377
Туманимиздаги 30-мактабгача таълим ташкилоти давлат дастурига тушиб, қўшимча янги бино қуриш учун 1 миллиард 593 миллион сўм маблағ, мавжуд 90 ўринли бинони реконструкция қилиш учун эса маҳаллий бюджетдан 110 миллион сўм пул ажратилганди.
МТТда қурилиш-бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етиб, очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими Б. Ибрагимов, ҳоким ўринбосари Х. Исақулов, туман МТБ мудири Д. Нурматова, вилоятимиз туманларида фаолият олиб бораётган МТТ мудиралари, туман ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳаллий халқ вакиллари иштирок этишди. Туман ҳокими муассасанинг янги биносини тантанали равишда очиб берди.
Меҳмонлар ҳамда ота-оналар вакиллари 240 нафар кичкинтойлар тарбияланадиган муассасанинг янги қиёфасига, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишларига юқори баҳо бердилар. Муассасада келажагимиз ворислари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ойим қишлоғи аҳолиси ҳам фарзандлари учун замонавий шароитларга эга бино барпо этиб берганликлари учун давлатимизга ва туман ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ўз мухбиримиз.