Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Tуман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Махсисатлиев МУРОЖААТИ

 2024-10-09 21:27:25    1643

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Махсисатлиев
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум, ҳамшаҳарлар!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 55 та маҳаллаларда жами 1650 та микролойиҳалар амалга оширишни режалаштирган эдик. 
Шундан сентябр ойида 220 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 260 та лойиҳалар ишга тушурилди.
“Зарбдор тажрибаси” асосида 14 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат кўрсатиш ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 19 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. 
Яратиладиган иш ўринлари сони 850 та. Амалда бугунги кун ҳолатига 17 та лойиҳалар ишга тушурилиб, 617 та иш ўринлари яратилди.
Бувайда туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 15 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 27 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. 
Яратиладиган иш ўринлари сони 859 та. Топшириққа асосан 27 та лойиҳалар шакллантирилди. Иш ўринлари сони 859 та.  
Амалда бугунги кун ҳолатига 14 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони 264 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июл-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2655 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун ҳолатига банклар томонидан 8 та учрашувлар ўтказилиб, 1539 та иш ўринлари яратилди.
Жумладан, сентябр ойида 3 та учрашув ташкил этилиб, 673 та иш ўринлари яратилди.