Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Ishonch telefoni statistikasi

Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси тўғрисида

 2024-07-24 19:35:45    81

PDF yuklash
Chop etish


 

Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли  марказий поликлиника  биноси 1983 йилда  фойдаланишга топширилган.  Кўп тармоқли марказий поликлиника 3 қаватли бинода жойлашган бўлиб, эгаллаган умумий майдон 4700 м2, бино ва иншоатлар эгаллаган майдон 724 м2 ни ташкил этади. Хоналар сони 82 та. Кўп тармоқли марказий поликлиника биноси 2015 йилда давлат дастури асосида реконструкция қилинган. Бинода 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ёрилиш ва чўкиш ҳолатлари кузатила бошлаган, Фарғона вилояти қурилиш соҳасида худудий назорат инспекциясининг 29.05.2023 йил кунги техник хулоса асосида фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 декабрь 2023 йил кунги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-404 сонли қарори асосида кўп тармоқли марказий поликлиника биносини янги қуриш белгиланган. Шу асосида 2024 йилнинг март ойидан бошлаб давлат дастурига кўра марказий шифохона худудидаги бўш турган ер майдонига замонавий типдаги 4 қаватли янги кўп тармоқли марказий поликлиника биноси қурилмоқда. Хозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари асосий босқичлари якунланиб бинода пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда янги бинони электрон рақамлаштириш учун, мебель жихозлаш, кундузги стационарда даволаш учун шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Кўп тармоқли марказий поликлиника биноси жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Шу билан биргаликда туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида қулайликлар яратилишини билдирмиз.