Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Бувайда тумани ҳокими Ибрагимов Беҳзоджон Одилжоновичнинг туман халқига МУРОЖААТИ

 2024-07-18 19:52:38    3307

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум ҳурматли Бувайдаликлар!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.

Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Бувайда туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.

Туман аҳолиси 249 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.

“Деҳқонобод” ҳамда “Туман” МФЙлари ҳудудидаги 6,7 гектар ер майдонида Бунёдкор дизайн 2020” МЧЖ (хорижий кредит) томонидан “мебелчилик, темирчилик ва турар-жой мажмуасини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида 15 млн.доллар миқдорида инвестиция киритилиши натижасида 1100 та аҳолини бандлиги таъминланади, йиллик 200 млрд.сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилади ва 6,2 млрд.сўм бюджетга қўшимча маблағ тушуши таъминланади.

Беглар МФЙ худудидаги 55 сотих ер майдонида "LION PRINT" ХК томонидан “қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида
5 млн.доллар миқдорида инвестиция киритилиши натижасида
70 та
янги иш ўринлари яратилиб, улар 2-3 млн сўмлик ойлик даромадга эга бўлиб, корхона томонидан бюджетга 1,2 млрд сўм қўшимча тушум таъминланади.

Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида, Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини
1 189,9 млрд сўмга етказилиб, ўтган йилга нисбатан 1,3 баробарга ошираман.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.

Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, “Араб” МФЙ ҳудуди жойлашган
54 гектар ер майдонида Хитой тажрибаси асосида “саноат зона” ташкил этилади. Ушбу саноат зонасида тахминий хисоб-китобларга асосан умумий қиймати
100 млн.долларлик 31 та лойиҳалар жойлаштирилиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 375 млрд.сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида 1880 та янги иш ўринлари яратилиб, экспорт хажми эса
16 млн.долларга етказилади ҳамда бюджетга қўшимча 16,1 млрд.сўм солиқ тушуми бўлади.

Шундан келиб чиқиб, умумий қиймати 81,0 млн долларлик 19 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.

Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда 2023 йилда 14,4 млн. доллар экспорт қилинган бўлса. Жорий йил якунида бу кўрсаткични 30,5 млн. долларга етказаман.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўналишида умумий қиймати 16,2 млрд.сўмлик 15 та лойиҳалар ишга туширилиб, 136 та янги иш ўринлари яратилади.

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 23 168 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:

- инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 782 та;

- молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 8 132 та;

- қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 13 360 та;

- қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 894 та аҳоли бандлиги таъминланади.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:

маҳаллаларда қиймати 36,0 млрд сўм бўлган 1 100 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 2 035 нафар аҳоли банд қилинади.

Шунингдек жорий йилда 10 392 та ўзини-ўзи банд қилиш, 307 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 320 та янги корхоналар ва 4 333 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;

маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 20 30 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 28,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;

банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 2 655 та янги иш ўрни яратилади.  

Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 821 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.

Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.

Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.

Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.

Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.