Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
"АРЗОН БЕНЗИН" СОТУВИ НАЗОРАТДА
2023-02-03 14:42:22 356
БУГУНГИ КУНЛАРДА МЕТАН ЗАПРАВКАЛАР БУТУНЛАЙ ЁПИЛГАН ПАЙТДА БЕНЗИНГА ЭҲТИЁЖ ОРТИБ КЕТДИ.
Аввал метан газ қуйиш шахобчаларида турнақатор навбатлар юзага келган бўлса, эндиликда АИ-80 маркали бензинга ҳам шундай навбатлар юзага келмоқда.Бундай пайтда халқнинг ҳаққидан қўрқмай, ўз фойдасини ўйлаб, арзон нархдаги бензинни қимматга сотиш учун бензин қуйиш шахобчалари ходимлари билан келишиб, кўпроқ бензин оладиганлар ҳам учраб туради.Ана шундай қонунбузилишларнинг олдини олиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин сотувини назорат қилиш, уни ҳаммага бирдек етказиш масаласи давлат солиқ инспекцияси туман бўлими ходимлари зиммасига юкланган. -Туманда 8 та АЁҚШ фаолият кўрсатади, - дейди туман солиқ бўлими сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи Аброрхўжа Маматхўжаев. - Барча шахобчалар хусусий фирмаларга қарашли. Тадбиркорлар бензинни биржада сотиб олишиб ва солиқ бўлимига неча тонна бензин олганлиги ҳақида маълумот беради. 24 январь куни тумандаги 2 та АЁҚШда АИ-80 маркали бензин сотиляпти. Бензин ҳар бир машинага 20 литрдан қуйилиши назорат қилиняпти. Сабаби арзон бензин ҳаммага етиши керак. Шунингдек, АИ-92, АИ-95 маркали бензинлар ҳам ҳар куни уч-тўртта шахобчада эркин сотиляпти. 24 январь куни иккита шахобчада жами 5 минг литр бензин сотилди. -Халқ тилида “арзон бензин” деб юритиладиган АИ-80 бензинини бир литри шахобчада 5700 сўм бўлса, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар унинг бир литрини 10-12 минг сўмдан сотаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу каби ҳолатлар бўлмаслиги учун солиқ идоралари ходимлари қандай ишларни амалга оширмоқда? -Ноқонуний ва қиммат нархда бензин сотиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари билан биргаликда рейдлар ўтказиляпти. Аниқланган қонунбузилишларида сотилаётган бензинлар олиб қўйиляпти. Туманда шу кунгача 3 та шундай ҳолат аниқланди, - дейди Аброрхўжа Маматхўжаев.