Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ
2022-10-28 14:22:05 264
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Бувайда туман Кенгашининг навбатдан ташқари 53 сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессия кун тартибида иккита масала кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ёшлар ишлари агентлиги Бувайда тумани бўлими шўъба мудири Носирзода Зухриддин ҳисобот берди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - туман ИИБ томонидан халқ депутатлари Бувайда тумани Кенгаши номига юборилган 46/6760-сонли хати ижроси тўғрисида туман ИИБ ходими, вояга етмаганлар масаласи бўйича катта инспектор, психолог Улуғбек Маматқулов ахборот берди. Музокарага туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Мирзахалилов, халқ таълими бўлими мудири ўринбосари И. Холдаровлар чиқдилар.