Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
15 октябрь –"Ҳалқаро қишлоқ аёллари куни"
2022-10-14 10:38:41 253
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил декабрдаги йиғилишида "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюцияси қабул қилиниб, 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида расман эълон қилинган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана кенг нишонланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, Ўзбекистонда ушбу сана 2019 йилдан бошлаб ўтказилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон республикасида яшовчи доимий аҳоли сони 35 603,4 минг кишини ташкил этган бўлса, шундан қишлоқ аҳолиси – 17486,4 минг киши (эркаклар – 8836,1 минг киши, аёллар – 8650,3 минг киши)ни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотларида хизмат қилаётган ходимларнинг 12,8 фоизи хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 116 нафари илмий даражага эга.
Юртимизда ҳам бу сана кенг нишонланмоқда.
Туманимизда ҳам 237200 аҳоли бўлиб, уларнинг 115562 нафарини аёллар ташкил қилади.
Республикадаги энг кекса онахон Ҳувайда момо Умарова, Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева, биология фанлари номзоди Ҳабибахон Тошматова, “Халқ таълими аълочиси” Оминахон Алиева, “Шуҳрат” медали ҳамда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Мастурахон Зияева каби таниқли қишлоқ аёллари туманимизда истиқомат қилаётгани биз учун фахрдир.