Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисида
2022-09-28 09:18:31 260
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган аёллар тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш, ижтимоий, психалогик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш ҳуқуқлари мавжуд.
Жабрланувчи етказадиган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинади, ваколатли органлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга шахсий ҳимоя механизми, кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар тўғрисидаги ахборот билан таништириши лозим.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилади, ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва 30 кун муддатгача берилади.
Ҳимоя ордери - тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини такдим этувчи, тазйиқ ўтказаётган ёки зўравонлик содир этган шахсга таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжатдир.
Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси топширилиши, тазйиқ ёки зўравонлик такроран содир этилишнинг олдини олиш мақсадида зўравонлик содир этган шахс ҳулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши керак.
Жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг девонхона мудири
М.Мирзабоев