Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ТУМАНДА БИРИНЧИ
2022-09-14 11:28:16 238
Тумандаги “Олтин ипак йўли” номли фермер хўжалигининг
Тинимсиз меҳнат, ҳар бир агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши, сувчиларнинг тунда ариқ ёқалаб қилган заҳматли меҳнатлари натижасида фермер хўжалиги ўз олдига қўйган маррани забт этди. Гектарига 35,5 центнердан ҳосил олган миришкор фермер Муроджон Йўлдошев 40,5 тонна ҳосил топшириб, кластер билан тузилган шартномани ортиғи билан бажарди.
Бу натижани қўлга киритишда механизаторлар Диловар Акбаров, Ҳаёт Ҳожиев, сувчи Ғофуржон Эргашев,теримчилар Одина Бўтаева, Дилфуза Жўраева, Анора Муллаева, Одина Исомидинова каби меҳнаткашларнинг ҳиссаси катта бўлди. Теримчилар кунига 130-
Туманда биринчи бўлиб пахта режасини ортиғи билан бажарган фермер Муроджон Йўлдошевга туман ҳокими ва кластер раҳбари томонидан газ плитаси ҳамда кир ювиш машинаси топширилди.
Шунингдек, тумандаги “Сарвар Эсонбоев” номли фермер хўжалиги аъзолари ҳам 71,9 тонна пахта топшириб, ғолиблар сафида эътироф этилди.
Бугун ҳам далаларда иш қизғин. Фермер хўжалиги аъзолари қолган ҳосилни ҳам нобуд қилмай териб олиш ҳаракатида.