Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

31 ЙИЛЛИККА БОЛАЛАРГА ХАТНА ТЎЙ

×

 2022-08-29 09:18:30    292

PDF yuklash
Chop etish


Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан Янгиқўрғонда  жойлашган “Мумтоз” тантаналар саройида ""Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тумандаги боқувчисини йўқотган оилаларнинг 31 нафар фарзандига хатна тўйи ўтказиб берилди. Тўй болаларни тумандаги 4 та сектор ҳамда ташкилот ва корхона раҳбарлари карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олдилар. Болаларнинг қувончига шерик бўлиш мақсадида тўйга вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, вилоят МТБ раҳбари Ю.Ходжаева, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари  Б.Ибрагимов  ташриф буюришди. Вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов барча йиғилганларни мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қутлар экан, хатна тўйи бўлаётган болажонларга ҳам самимий тилакларини изҳор этди.Шунингдек, вилоят МТБ раҳбари Ю.Ходжаева ҳамда туман ҳокими Б.Ибрагимов ҳам йиғилган меҳмонларни ва тўй болаларни дилдан қутлашди.Шундан сўнг болажонларга пул, ўйинчоқлар тўплами ва велосипедлар совға қилинди.Тўй болаларнинг қувончи чексиз, бугун уларнинг хотирасида унутилмас кун бўлиб қолади,  десак муболаға бўлмайди.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳё Мўминов, таниқли хонанда Жўрабек Қодиров ҳамда туман маданият бўлими санъаткорларининг бадиий дастурлари меҳмонлар дилларини хушнуд қилди.