Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ
2022-08-16 14:09:27 235
Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессияда иккита масала кўрилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича туманимизда йил якунига қадар қўшимча ер майдонларини захирага олиш тўғрисидаги биринчи масала юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Суюниддин Тусматов маъруза қилди. Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг туманимиздаги ижроси тўғрисидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўьбаси раҳбари Қосимжон Абдуназаров ҳисоботи тингланди. Юқорида кўрилган масалалар юзасидан бўлган музокараларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Ашурали Махсудов ҳамда Садриддин Мамажонов сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.