Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
РЎЙХАТГА ОЛИШ МУҲИМ ЖАРАЁН
2022-08-04 14:46:29 250
Ҳар қандай давлатнинг тарихи бу - биринчи навбатда унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва таркиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида шакллантирилади.
Бу жараён якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни тахмин қилиш мумкин. Аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу амалиёт илк бор милоддан аввалги уч минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Аҳолини рўйхатга олишдан мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Шунинг учун ҳам дастлаб фақат эркаклар рўйхатга олинган. Чунки у пайтларда эркакларнинг иқтисодий ўрни юқори бўлган. Солиқ тўлашда фақат эркаклар яъни оила бошлиқлари қатнашган. Ўзбекистонда сўнгги марта аҳоли собиқ СССР даврида, яъни 1989 йилда рўйхатга олинган. Шундан буён аҳоли рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йилда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли тўғрисида тўла ва ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилда Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги” фармони эълон қилинди.Фармон ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, ҳар бир туманда аҳолини рўйхатга олиш бўлими ташкил этилди. Ҳар бир МФЙда жамоатчилик асосида рўйхатга олувчи штати очилди. Бизнинг Бувайда туманида ҳам аҳолини рўйхатга олиш олди тайёргарликлари қизғин давом этмоқда. Айни кунларда МФЙларда аҳоли билан учрашиб, рўйхатга олишнинг аҳамияти ва тартиби тушунтирилмоқда, рўйхатга олувчи ходимлар учун семинар-тренинглар ташкилланмоқда.