Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БУВАЙДА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
2022-07-22 15:25:35 233
2022 - yil 24 - iyun 156-11-154-Q/22 Buvayda tuman hokimligi
Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини бандлиги тўғрисида” ги Қонуннинг 39 - моддасига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 41-сон 543-модда) ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон
Республикаси Қонун хужжатлари тўпламлари, 2013 йил, 18-сон, 233-модда) Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарорига асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни 2022 йилда ишга жойлаштириш учун иш жойларини энг кам миқдорини ажратиш, қўшимча иш жойлари яратиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида:
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Бувайда туманида квота иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 1-иловага ҳамда Бувайда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги корхоналарда 2022 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд килинган (квота) иш жойларини тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар тоифалари бўйича қуйидаги умумий тартибларга асосланиши шарт:
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп
болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари; таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича
тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг
касблари бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан
ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсатгичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун маҳсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари; жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд
қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун – уларни касб бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари. одам савдосидан жабрланганлар шахслар учун - уларнинг касби бўйича
тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари.
- Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабр кунидаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун
кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар;
корхона ва ташкилотлар, йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 фоиз ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ҳамда бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсин;
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётан шахслар учун иш ўринларини қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилотлар (иш берувчилар) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.
- Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши таъминлаб борилсин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича тегишли Қарорини бажармаганлик учун жарима тўлаганлиги ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
- Ташкилотлар ҳар ойда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказигаюқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этадилар.
6.Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
19-2019-Б сонли буйруғига (АВ рўйхат рақами №3163, 31 март 2019 йил) мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам иш ўрнидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - режадан ортиқ қабул қилинган ҳар бир ҳодим учун 12 ой давомида ҳар ойда ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши инобатга олинсин.
- Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори(Э.Турсунов) беш кун муддатда ушбу Қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу Қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
- Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмийэълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
9.Туман хокимининг “Туманда ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 25.09.2021 йилдаги 116-11-154-Q/21-сонли қарори 2021 йил 31 декабр кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мирзахалилов зиммасига юклатилсин.
Tuman hokimi Odiljonovich I. B.