Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
9-ИЮЛЬ- ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ
2022-07-07 14:24:42 386
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль - шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.Шундай қилиб, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади. - Жумладан:9 июль - шанба, Қурбон ҳайити байрами;10 июль - якшанба, дам олиш куни;11 июль - душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;12 июль - сешанба: а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль - шанбадан кўчирилган дам олиш куни;б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.