Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ 47-сессияси туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди. СЕССИЯДА ХИСОБОТЛАР ЭШИТИЛДИ
2022-06-03 12:22:16 483
Cессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Сессия кун тартибида туманда секторлар кесимида 2022 йил май ойи якуни бўйича аҳолининг муҳтож қатламларини “Темир дафтар”га киритиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “Темир дафтар”дан чиқариш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан пул ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Сўнгра туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Коммунахон Мирсаидованинг “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш бўйича Васийлик кенгаши йиғилишининг 2022 йил 17 майдаги 1-сонли баёни депутатлар томонидан тасдиқланди. 2022 йилнинг биринчи чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Эргашев, туман адлия бўлими томонидан 2022 йил биринчи чорак мобайнида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида адлия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. Абдуллаев йиғилганларга ҳисобот берди. Шунингдек, сессия ишида Қўқон туманлараро иқтисодий, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро ҳамда жиноят ишлари бўйича туман судларининг жорий йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш юзасидан олиб борилган ишлари юзасидан ахборотлар тингланди.Сессия якунида юқорида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.