Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

“АНСОР” САВДО МАЖМУАСИ ҚОШИДА ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ОЧИЛДИ

×

 2022-05-16 15:38:51    267

PDF yuklash
Chop etish


 ISSI гўзаллик марказида 15 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган бўлиб, у ерда келин кўйлаклари салони, соч турмаклаш, педикюр, маникюр, косметология йўналишларида хизмат кўрсатилади.

-Ходимлар 40 кундан 2 ойгача бўлган даврда пойтахтдаги энг машҳур стилистлар қўлида малака ошириб қайтишди. Айни кунда 15 нафар ёшлар иш билан таъминланган бўлса, яна 15 нафар йигит-қизлар учун иш ўринлари бор. Келин кўйлаклари жаҳоннинг етакчи давлатларидан олиб келинган, - дейди марказ иш бошқарувчиси Хилола Раҳмонова.

Бу ерда бир пайтнинг ўзида элликдан ортиқ хотин-қизларга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Мазкур гўзаллик марказининг очилиш маросимида ISSI гўзаллик бренди асосчиси Исмигул, туман хотин-қизлар бўлими раҳбари Коммуна Мирсаидова, бир гуруҳ тадбиркор ва фаол аёллар иштирок этди.