Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИҚАДАМДА СПОРТ БАЙРАМИ

×

 2022-04-21 11:20:35    257

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  туман ҳокимлиги ташаббуси билан чекка ҳудудлардан бири Янгиқадам МФЙда спорт байрами ташкил этилди.

Тонг саҳарда 5000 қадам юриш марофони билан бошланган спорт байрамида ўқитувчилар, тарбиячилар, шифокорлар, маҳалла аҳолиси шунингдек, Тошкент Физкультура институти ўқитувчилари, жаҳон чемпионлари ва спорт усталари иштирок этишди.

Тадбир қатнашчилари МФЙ биносидан то мактабгача бўлган масофани пиёда босиб ўтишди.

Спортсеварлар билан марафонда қатнашган туман ҳокими ўринбосари Ғ.Мамажонов  мактаб ҳовлисида йиғилганларга марафоннинг кейинги босқичи–спотнинг  волейбол тури бўйича ўтказиладиган мусобақани очиқ деб эълон қилди.

МФЙ ҳудудидаги 34-мактаб, 32-ДМТТ ҳамда маҳалладаги ёш оналар жамоалари ушбу мусобақада  ўзаро куч синашди.

Муросасиз ўтган  беллашувда 32-ДМТТ жамоаси биринчи, 34-мактаб волейболчилари иккинчи, ёш оналар жамоаси  эса учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоалар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.