Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
“Аҳолини рўйхатга олиш” жараёнида шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати
2022-03-28 15:08:07 257
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарорига биноан, 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.
Рўйхатга олиш 2023-йил 1 — 25-ноябр кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023-йил 1-ноябр соат 00.00 этиб белгиланади (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш санаси). Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги — 25 кун. Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.