Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ШАҲЗОДБЕК, ОМАД ЁР БЎЛСИН!

×

 2022-03-17 12:59:28    257

PDF yuklash
Chop etish


 Бувайданинг Янгиқўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган Шаҳзодбек Мирзакаримов 2-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлади. У Бувайда автойўл касб-ҳунар коллежида ўқиб юрган кезларида ҳам коллеж талабалари ўртасида ўтказилган турли спорт мусобақаларида, кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ўз иқтидори ҳамда маҳоратини намойиш эта олди. Коллежни тугатгач, иқтидорли талаба Қўқон шаҳридаги “Ватанпарвар” ўқув-спорт клубида ташкил этилган ўқув ва спорт машғулотларида ҳам ўзини кўрсатди.Қорақалпоғистон Республикасида ҳарбий хизматни намунали тарзда ўтади.Шаҳзодбек айни кунда Бердақ номидаги Қорапалпоғистон давлат университети ҳуқуқшунослик  факультетининг 3-босқичида таълим олмоқда. У Республика иқтидорли талаба-ёшлар клуби Фарғона вилояти Кенгаши раиси сифатида ҳам онлайн фаолият кўрсатяпти. Талаба-ёшлар ўртасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, ёшлар ўртасида иқтидорли, салоҳиятлиларни излаб топиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида Кенгаш аъзоларига Шаҳзодбек яқиндан кўмак бериб келмоқда, ўзи ҳам турли танловларда мувафаққиятли иштирок этиб келяпти.  У яқинда МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Энг яхши илмий тадқиқотчи” халқаро кўрик-танловининг ижтимоий-гуманитар йўналиши бўйича “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият” номли илмий иши билан иштирок этди. Ш. Мирзакаримовнинг илмий иши халқаро текширув комиссияси  томонидан юқори баҳоланиб, олтин медалга лойиқ топилди. Орзулари осмонча бўлган тумандошимиз келгусида ҳам Янги Ўзбекистонни қуришда янги таклиф ҳамда замонавий лойиҳалар билан қатнашиб, мувафаққиятларга эришишига ишонамиз.