Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШУВ

 2021-04-28 12:00:37    299

PDF yuklash
Chop etish


Яқинда Бош вазир қабулхонаси ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан  туманимизнинг Қўрғонобод МФЙ ҳудудидаги илғор тадбиркор,  Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, "Азамат қурилиш-Бувайда файз" хусусий корхонаси раҳбари Шуҳрат Назиров иштирокида учрашув уюштирилди.   50 нафардан зиёд ёшлар ва аёллар қатнашган тадбирда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларнинг қизиқишлари, кўникмаларини ривожлантириш мақсадида "мастер-класс" тадбири ҳам ўтказилди. Иштирокчилар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш,  яратилаётган шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш, савдо, қурилиш соҳасидаги ўзгаришлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман Кенгаши депутатига мурожаат қилиб,тегишли жавоблар олишди. Тадбир ниҳоясида Ш.Назиров қатнашчиларни ўз иш жараёни ва келгусида режалаштирган лойиҳалари билан яқиндан таништирди.Бувайда туманидаги Бош вазир қабулхонаси ахбороти.