Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЕР БИЛАН ТИЛЛАШИБ...

 2023-03-31 15:09:52    320

PDF yuklash
Chop etish


Президент қарорига асосан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган майдони захирага қайтарилди. Бу ерларда полиз-сабзавотчилик, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга аукцион орқали ижарага берилди. Бу имкониятдан туманимизда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам унумли фойдаланмоқда. Жов қишлоғилик Турсунали Қўзиевнинг ўғиллари Ҳасанбой ва Ҳусанбой вақтинча ишсиз эди. Турмуш ўртоғи Дилоромхон ҳам деҳқончиликка қизиқарди. Улар ўтган йили электрон-аукцион танловида қатнашиб,   45 сотих  ер эгаси бўлишди.  -Ер олганимиздан сўнг турмуш ўртоғим, ўғилларим ва келинларим иш билан банд бўлишди. Ўтган йили бу ерга эртанги маккажўхори, такрорий экинга эса сабзи ва ловия экиб, мўл ҳосил олдик. Турмуш тарзимиз олдингига қараганда анча юксалди. Айниқса, ўғилларимнинг четга ишга бормай қўйгани бизни жуда қувонтирди -дейди оила бошлиғи  Турсунали Қўзиев. Меҳнаткаш ва тадбиркор бу оила жорий йил экин турини алмашлаб экишни режа қилишди. 30 сотих ерга қулупнай, 15 сотихига картошка ва помидор экишди.Айни пайтда қийғос гулга кирган қулупнай кўчатлари деҳқон қалб қўридан меҳр олиб баравж ривожланмоқда. Қулупнайзор оралаб кўчатларни кўздан кечириб юрган оила бекаси Дилором Қўзиевани суҳбатга тордик.-Қишлоқ ёшлари ва аёлларига шундай имконият яратиб берган Президентимиздан миннатдорман. Ўғил-қизларим ишли бўлди. Айни кунларда жуда қаттиқ ишлаяпмиз. Ҳатто қўни-қўшни, маҳалладаги аёллар ҳам ҳашарга чиқишиб, бизга ёрдамлашяпти. Барча агротехник тадбирларини ўз вақтида бажаряпмиз. Бу йил худо хоҳласа, қулупнайдан мўл ҳосил оламиз. Даромадимиздан Ҳасанбойга уй қуришни, набираларга хатна тўй қилишни режа қилиб турибмиз -дейди у мамнуният билан.Берилган ушбу имкониятдан фойдаланиб ҳам оила даромадини ошириб, ҳам халқимиз дастурхони тўкин бўлишида ўз ҳиссаларини қўшаётган бундай ибратли оилалар сони ортаверсин.