Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

УРУШ ФАХРИЙСИ ШАРАФЛАНДИ

×

 2022-05-13 10:35:17    219

PDF yuklash
Chop etish


ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТИМИЗДА ЯШОВЧИ 28 НАФАР ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАРГА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ, 15 МИЛЛИОН СЎМДАН ПУЛ МУКОФОТИ, ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР, ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Жамшид Каримов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари  ҳамда Бувайда тумани ҳокими ва дахлдор ташкилот-корхоналар раҳбарлари  туманимизнинг Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи Кенжабой ота Эгамқулов хонадонида ҳам бўлишиб, отахонни ва унинг оила аъзоларини байрам билан табрикладилар.Кенжабой ота меҳмонларни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Отахон суҳбат давомида уруш даврида бошидан ўтказган синовлар, қийинчиликлар, кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб берди.Кенжабой ота 1943 йил ноябрь ойида жанговор топшириқларни бажариш чоғида чап оёғидан ярадор бўлгандан сўнг Ватанга қайтган. Урушдан кейин 1945 йилдан 1984 йилгача турли масъул лавозимларда фаолият олиб борди. Кенжабой ота урушда кўрсатган қаҳрамонликлари учун қатор орден ва медаллар билан тақдирланган.Кенжабой ота уруш даврини ёдга олар экан, бугунги замон ёшлари ундай қаро кунларни кўрмасликларини, юртга тинчлик тилаб дуо қилди.Урушнинг аёвсиз, даҳшатли кунларини бошдан кечирган отахон бугунги тўкин ҳаётдан, Президентнинг эътибор ва ғамхўрликларидан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.