Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛМОҚДА
2021-02-03 13:02:51 304
Бугун Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг қабули бўлиб ўтди. Қабулга келган 63 нафар мурожаатчиларни туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов қабул қилди. Фуқаролар мурожаатларининг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, нафақа пули, кредит, йўл ва электр таъминотидаги муаммолар, тоза ичимлик суви тармоғи тортиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга оид бўлди.
Туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов ҳар бир мурожаатчи билан обдон суҳбатлашиб, уларнинг қийнаётган муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилди.
-Мен бегободликман. Тўрт нафар фарзандим бор-дейди қўлида 5-6 ойлик эгизак фарзандлари бор Дилноза Тошболтаева . – Қайнотам бир жойда бўлиб қолганлиги учун турмуш ўртоғим отамга қараб, ишга чиқолмайди. Қўлимдаги эгизакларга икки ёшгача нафақа олишда ёрдам беришини ҳоким бувадан сўрадим. Туманимиз ҳокими тегишли ташкилотга тошириқ бердилар. Энди мен ҳам эгизакларим учун нафақа пули оламан.
-Мен Туман Мфйдан келдим –дейди туман ҳокими қабулига мурожаат билан келган Маъруфжон Кенжаев. – Оёғим қуймичимдан сингган. Қаратиш учун имкониятим йўқлигини айтиб туман ҳокимига мурожаат қилдим. Ҳоким мени тушунди. туман тиббиёт бирлдашмасидан Республика траматология марказига йўлланма қилиб беришди.
Бугунгитуман ҳокимининг қабулида 63 нафар мурожаатнинг 21 таси ижобий ечим топди, 23 таси тушунтирилди ва 19 таси муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўлганлиги сабабли тегишли органларга ўрганиш учун юборилди.
Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.