Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ БАЁНОТИ

×

 2020-01-20 09:58:25    336

PDF юклаш
Чоп этиш


Чўнғарада бир кун

Фарғона вилояти хокимлиги Ахборот хизмати тайёрлаган шу сарлавҳали хабарга илова қилинган бир фотосурат айрим интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаяпти. Шу муносабат билан қуйидагиларни билдиришни лозим деб топдик.

Чўнғара анклав (ҳар томондан бошқа мамлакат ҳудуди билан ўралган) ҳолатдаги қишлоқ бўлиб, унда 240 та хонадон, 1401 нафар аҳоли яшайди. Ўзбекистон Президентининг доимий эътиборида бўлган қишлоқ аҳолисига шу ҳафтада ҳар бир оилага бир қопдан ун, ёғ, шакар бепул берилди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги барча масъул шахслар билан борган 18 январ куни эса:

 - 320 млн сўмлик дори дармон олиб борилиб, барча аёллар, болалар, беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу иш бугун ҳам давом этмоқда;

 - Фидоий ва фахрий инсонларга “Косонсой”, “Товоқсой” ва “Қизилтепа” сиҳатгоҳларига бепул йўлланмалар берилди;

 - Қишлоқдаги 259 ўқувчиси бўлган мактабга 50 та компьютер (столи билан), спорт анжомлари (теннис столи, тўплар, бокс жиҳозлари) 2 та телевизор, 2 мингта китоб, 30 та мусиқа асбоблари совға қилинди.

 - Фахрий оқсоқолларга 50 та велосипед тарқатилди.

 - Ёшларнинг тадбиркорлиги учун берилаётган кредитга вилоят ҳокимининг ўзи банк олдида кафолат хати ёзиб берди;

 - Четдан қатнаб ишлайдиган ўқитувчилар учун икки қаватли уч хонали 15 та хонадонли уй қуриб бериш хақида қарор қабул қилинди ва ер ажратилди;

 - 50 ўринли илк болалар боғчаси очилди ва яна 80 ўринли болалар боғчаси қурилишига маблағ ажратилиб ер танланди;

 - 240 та хонадонга бепул газ балонлари тарқатилди;

 - Янги подстанция ўрнатилиб, 5км га электр линияси тортилмоқда.

 - 1,5 км янги ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди.

... Хуллас кичик бир қишлоққа бир галги ташриф чоғида шунча ишлар қилинди.

Дастлаб чўнғаралик ёшлар билан учрашув бўлди. Ҳоким катта зали бўлган бинога кираверишдаги унинг айвончасига етганида тўсатдан зал ичидан суратдаги қиз нон кўтариб чиқиб келди. Ҳоким унинг раъйини қайтармай, нондан тотинда ва қизни етаклаб залга кирди. Шу заҳоти чўнғаралик ташкилотчиларга бошқа бундай қилмасликни тайинлади. Қизча залдан атиги бир, нари борса икки дақиқага айвончага чиқди холос.

Нега Чўнғара аҳолиси давлат вакилига бундай ҳурмат кўрсатганининг сабабларини юқорида айтдик. Шундай бўлсада бундай “эҳтиром” шаклини қувватламаймиз. Лекин бизни бошқа нарса ташвишга солади. Бу қишлоққа аввало Президентимиз, вилоят ҳокимлиги шунча эътибор қаратяпти. Халқ бундан миннатдор. Аммо бир сурат танқидчилари аслида нега давлат вакили бўлган ҳокимни чўнғараликлар нон билан кутиб олганлари сабабига тўхталмадилар. Аслида бу қишлоқ аҳлининг уларга, давлат кўрсатаётган ғамхўрликка миннатдорчилиги рамзи эди холос. Қолаверса ҳоким ҳеч кимга бундай кутиб олиш ҳақида топшириқ бермаган.

Нега ҳар нарсадан фақат иллат излашга кўникиб қолиняпти?!

Яна бир гап мен Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари сифатида воқелик матни билан овора бўлибман-у, унга илова қилинган суратларга эътибор қаратмабман. Бу менинг профессионал камчилигим.

Барчага ҳаётдан ҳикмат излашни тилаб қоламиз.

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати