Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
ТАРМОҚ РАҲБАРЛАРИ АХБОРОТ БЕРДИЛАР
2020-01-16 13:47:56 314
Бугун Фарғона вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди.
Брифингда 2019 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг ижроси, ипакчилик, ҳунармандчилик, урбанизация, соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим соҳаларида амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги истиқболли вазифалар ҳақида тегишли бошқармалар мутасадди раҳбарларининг ахбороти эшитилди.
-Аёллар ўртасида учрайдиган онкологик касалликларни олдини олиш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, вилоятда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг саломатлигини тиклаш, тиббиётда коррупцияни олдини олиш каби қатор масалалар ҳам бугун диққат марказимизда турибди,-дейди вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров.
Шунингдек, брифингда сўзга чиққан вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Фарҳод Акбаров, Бандлик Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аюбхон Абдуллаев, “Ҳунарманд” уюшмаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов, Мактабгача таълим бошқармаси 1-ўринбосари Мадаминжон Исроиловлар ҳам соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусида белгиланган вазифалар юзасидан ахборот беришди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.