Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2020-01-15 10:30:25    337

PDF юклаш
Чоп этиш


Бундан уч йил аввал Фарғона вилоятида бешта олий ўқув юрти бор эди. Мамлакатимизда олиб борилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар доирасида бугунга келиб уларнинг сони ўнтага етди. Шундан учтаси Халқро ҳамкорликда чет эл олий ўқув юртлари билан ташкил этилган. Латвиянинг ISMA университети Фарғона филиали шулардан биридир. Унда информацион тизим менежменти йўналишларида 100 дан ортиқ ёшлар таълим олмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Латвия - Ўзбекистон    ISMA Олий ўқув юртининг бир гуруҳ раҳбар ва мутахассисларини қабул қилди.

-Биз Фарғонада яратиб берилган шароитлар учун Сиз ва  ҳоким ўринбосарига миннатдорчилик билдирамиз,-дейди Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шахридаги филиали Президенти Сандра Плота.- Ёшларни ўқитишга Латвиянинг энг етук ўқитувчи-профессорларини жалб этганмиз.Келгусида талабалар европа меъзонларида амалиёт ўтайдлар.

-Мен Ўзбекистонга биринчи бор келишим, лекин дарҳол уни севиб қолдим. Гўзал табиати,   соф ҳавоси, меҳмондўст халқи ва зукко раҳбарларига ҳавасим келмоқда,-дейди Халқаро эксперт, профессор Татяна Тамбовцева.-Ўқитиш сифатини таҳлил қилдик ва у Европа Олий таълим талабларига мосдир. Ўзбекистон, Фарғонада ёшлар, илмга чанқоқ, интилувчан йигит-қизлар кўплигини инобатга олган ҳолда биз ISMA раҳбариятига талабалик ўрнини (квота) ошириш, ўқув амалиётларини Латвия ва Европа мамлакатларидаги менежмент ахборот технологиялари марказларида ўтказишни тавсия қилдик.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Латвия Олий таълим намоёндаларига малакатли мутахассислар тайёрлашдаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди ва бундан буён ҳам ISMA Олий ўқув юрти самарали фаолият юритиши учун барча зарур имкониятлар яратилаверади, деди.

Меҳмонларга миллий ҳунармандчилик намуналари совға қилинди.

                        Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.