Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

Бувайда туман хокимлиги Ахборот хизмати АХБОРОТИ

 2019-11-28 10:28:31    501

PDF юклаш
Чоп этиш


            Бувайда тумани Қоратепа қишлоғида контейнерларни бузиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан қатнов йўлини ноқонуний равишда эгаллаб, сунъий равишда автомобиллар тирбандлиги ва авария холатларини келтириб чиқарганлиги ва   аҳолининг норозилигига сабаб бўлинаётганлиги   “Менинг юртим” телеканали орқали  хақли равишда танқид қилинган. Бунинг устига техника хавфсизлиги ва  амалдаги қоида-тартибларга риоя қилинмаслиги оқибатида жорий йил 28 октябрь куни тадбиркор  Қамбаров Зоир Мухторович ишлаб турган юқори босимли кислород қамалган газ баллони портлаб кетиши оқибатида бир киши қаттиқ жароҳатланган. Бахтли тасодиф туфайли ўлим билан боғлиқ фалокат рўй бермаган.

Воқеа тафсилоти туман ҳокимлиги ва тегишли идоралар томонидан атрофлича ўрганилиб, ҳудудда тадбиркорларнинг хавфсиз ва қонуний равишда фаолият юритишлари учун ҳамма эҳтиёт чоралари кўрилди. Махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлар огоҳлантириб чиқилди. Йўл четлари ва пиёдалар йўлакчалари бўшатилди.

Рўй берган воқеа юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан иш очилиб, тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Келгусида контейнерларни бузиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун аҳоли яшаш жойидан узоқроқ ердан махсус жой ажратиб, кўчириш режалаштирилган.

 

 

Бувайда туман ҳокимлиги

ахборот хизмати