Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ишонч телефони статистикаси

МУРОЖААТНОМА

×

 2019-11-20 17:37:19    115

PDF юклаш
Чоп этиш


МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли тадбиркорлар!

          Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда Давлатимиз ҳамда Муҳтарам Предиентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес, жаҳон мамлакатларида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Шунингдек, туманимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ва бир хилда ижросини ташкил этиш – барча идоралар ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шартлигини инобатга олган ҳолда, Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” ташкил этилганлиги бунинг ёрқин исботидир.

Бугунги кунда туманимизда салмоқли фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорларимизни эътироф этишимиз мумкин.

Улар “Карвон мебел” кўп тармоқли хусусий корхонаси ва “Янгиқўрғон мебел макс “ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган мебел маҳсулотлари нафақат туманимизда балки бутун республикамизда ўзининг харидорларига эга.

Шунингдек, туманимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтираётган  "SODIQOV AGRO FIELD" МЧЖ , ООО "DAVR RUHI" масъулияти чекланган жамияти, ООО  GRAND INTERNATIONAL GROUP, “OOO  OQQO`R`G`ON TOMORQA-XIZMAT” , “ООО "Business Grand” МЧЖ, “ФХ  YOQUBJON TOXIRJON” фермер хўжалиги, “  BAXTIYOR DONIYOR FARXOD” фермер хўжалиги,  “ФХ "SARVINOZ MASUMA NIHOLI"” фермер хўжалиги каби тадбиркорлик субъектларини қайд этишимиз лозим .

Бундан ташқари “ООО "PARDUS GLOBAL TEXTILE"” МЧЖ, “PLASTER STONE” МЧЖ, “SIDO 2020” ХОРИЖИЙ ҚЎШМА КОРХОНАСИ, “SINTEX”, ХОРИЖИЙ ҚЎШМА КОРХОНАСИ“ Мовий омад файз”, х/к “ЧП "Nurafshon Ziyo Tex”, “ООО "LOS GIGANTES TEXTILES”, “Ханифа барака текстил”,  “LION PRINT” хусусий корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар юртимиз фуқаролари учун манзур бўлмоқда.

 

Вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг вилоят тадбиркорларига мурожаатномасида ҳам туманимиздаги мебел ишлаб чиқарувчи тадбиркорларимиз алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбиркорликка ортиқча аралашувларнинг олдини олиш, Давлат органлари билан муносабатлар текшириш эмас, балки тадбиркорликка фақат ва фақат ёрдамлашиш нуқтаи назаридан қурилади

Ҳар бир тадбиркорларнинг мулки дахлсиз, ҳеч бир тадбиркордан турли сабабларни важ қилиб, унинг мулки тортиб олинмаслиги, ёки бузилмаслиги кафолатланади.

Тадбиркорни ўз ишидан қолдириб, мажлисбозлик қилишга бутунлай чек қўйилади.

 

Шу боисдан, бундан буён тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, барча турдаги тадбиркорлик масалалари бўйича юзага келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари яқиндан кўмакчи бўлиши, доимий равишда тадбиркорлар масалалари билан шуғулланиши бўйича шахсан кафолат бераман.

 

 

Туман ҳокими                                                  Б.Ибрагимов


Агар сайт модераторларига сайт хақида фикр мулохазаларингиз бўлса,
бу жадваллврни тўлдириб жўнатинг