Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АХБОРОТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

 2017-09-30 14:25:21    1184

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 36-сон, 452-модда)

1-модда.Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда.Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда.Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ахборотлаштириш— юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган еҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни;

ахборот ресурси— ахборот тизими таркибидаги електрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;

ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдори— ахборот ресурсларига ёки ахборот тизимларига егалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф етувчи юридик ёки жисмоний шахс;

ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг егаси— қонун билан ёки ахборот ресурсларининг, ахборот тизимларининг мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборот ресурсларига ёхуд ахборот тизимларига егалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф етувчи юридик ёки жисмоний шахс;

ахборот технологияси— ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар;

ахборот тизими— ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари.

Олдинги таҳрирга қаранг.

блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга ега ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.

(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонлиҚонунигаасосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)

4-модда.Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати

Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган.

Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

ҳар кимнинг ахборотни еркин олиш ва тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, ахборот ресурсларидан еркин фойдаланилишини таъминлаш;

давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконини яратиш;

халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан еркин фойдаланиш учун шароит яратиш;

давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш;

ахборот технологияларининг замонавий воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил етиш;

ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ривожлантирилишини рағбатлантириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни жалб етиш учун қулай шароит яратиш;

кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш.

5-модда.Ахборотлаштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

Ахборотлаштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.

6-модда.Махсус ваколатли орган

Махсус ваколатли орган:

давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил етади ва мувофиқлаштиради;

ахборотлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади;

давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари яратилишига кўмаклашади;

ахборотлаштириш соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади;

ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг техника воситалари ҳамда хизматларини сертификатлаштириш ишларини ташкил етади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз ахборот ресурслари ҳамда ахборот тизимлари муҳофаза етилишини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини ривожлантиришга кўмаклашади;

ахборотлаштириш соҳасида маркетинг тадқиқотлари ва мониторингни ташкил етади;

ахборот ресурсларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб ахборот хавфсизлигини ҳамда ахборот тизимларидан устувор фойдаланилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 ЛехУЗ шарҳи

Батафсил маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисида»гинизом.

7-модда.Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг ҳуқуқий режими

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг ҳуқуқий режими қуйидагиларни белгиловчи нормалар билан аниқланади:

ахборотни ҳужжатлаштириш, ахборот ресурсларини шакллантириш ва ахборот тизимларини яратиш тартибини;

ахборот ресурсларига ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқини;

ахборот ресурсларининг улардан еркин фойдаланиш даражаси бўйича тоифасини;

ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш тартибини;

ахборот тизимларининг тармоқлараро уланиши тартибини.

8-модда.Ахборотни ҳужжатлаштириш

Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шартидир. Ахборотни ҳужжатлаштириш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.

Ахборот ресурсларида сақланадиган ва ишлов бериладиган, електрон рақамли имзо билан тасдиқланган ахборот електрон ҳужжат бўлиб, қоғоз ҳужжат билан бир хил юридик кучга ега.

Електрон ҳужжатни ва електрон рақамли имзони шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар қонун билан тартибга солинади.

 ЛехУЗ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Електрон ҳужжат айланиши тўғрисида»гиҚонунигава Ўзбекистон Республикасининг «Електрон рақамли имзо тўғрисида»гиҚонунигақаранг.

9-модда.Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикасида ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари оммавий ҳамда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келишига қуйидагилар асос бўлади:

ахборот ресурслари ҳамда ахборот тизимларининг давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилиши;

ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқининг ўзга шахсга ўтиши шартларини ўз ичига олган олди-сотди шартномаси ёки бошқа битим;

мерос олиш.

Қонунда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келишининг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.

10-модда.Давлат ахборот ресурслари

Давлат ахборот ресурслари қуйидагилардан шакллантирилади:

давлат органларининг ахборот ресурсларидан;

юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган ахборот ресурсларидан;

юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари ҳамда махфий ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларидан;

юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда тақдим етиладиган ҳужжатлаштирилган ахборотидан.

Юридик ва жисмоний шахслар ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун тегишли давлат органларига белгиланган тартибда тақдим етиши шарт.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳужжатлаштирилган ахборотни мажбурий тақдим етиши тартиби, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш учун масъул давлат органларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Давлат сирлари ва махфий ахборот жумласига киритилган ахборотни тақдим етиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 ЛехУЗ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг6-моддасигакўра ахборотларни махфийлаштириш, улар билан танишиш учун ижозат бериш тартибини ҳамда шу билан боғлиқ чекловларни, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш тартибини ўзида мужассам етувчи давлат сирларини сақлаш тизимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

11-модда.Ахборот ресурсларидан еркин фойдаланиш тоифалари

Ахборот ресурслари улардан еркин фойдаланиш тоифалари бўйича ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларига ва еркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурсларига бўлинади.

Чекланмаган доирадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган ахборот ресурслари ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларидир.

Давлат сирлари тўғрисидаги ахборотни ва махфий ахборотни ёки еркин фойдаланилиши ахборот ресурсларининг мулкдорлари томонидан чеклаб қўйилган ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари еркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурсларига киради.

Ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва егалари ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларидан юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг тенг ҳуқуқ асосида еркин тарзда фойдаланишини таъминлаши керак.

Ахборот ресурсларини еркин фойдаланиш тоифаларига киритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот ресурсларининг мулкдори томонидан аниқланади.

12-модда.Ахборот ресурсларидан фойдаланиш

Ахборот ресурсларидан фойдаланувчилар ахборот ресурсларидан еркин фойдаланишда тенг ҳуқуқларга ега, еркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурслари бундан мустасно.

Ахборот ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда ҳақ олиниши мумкин.

Ахборот билан таъминлашга доир ахборот ва хизматлар рўйхатларини, ахборот ресурсларидан еркин фойдаланиш тартиби ҳамда шартлари ҳақидаги маълумотларни ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва егалари фойдаланувчиларга бепул тақдим етади.

Юридик ва жисмоний шахслар қонуний асосларда ахборот ресурсларидан ўзлари олган ахборотдан ахборот манбаини албатта ҳавола етган ҳолда ҳосила ахборот яратиш учун фойдаланишлари мумкин.

Ахборот ресурсларидан ахборот олиш тартибини ахборот ресурсларининг мулкдори ёки егаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя етган ҳолда аниқлайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

121-модда.Ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг егаси, шу жумладан блогер ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан:

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват етиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний екстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор етиш;

миллий, ирқий, етник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир етиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг егаси, шу жумладан блогер ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

Ушбу модданингбиринчиваиккинчи қисмларидабелгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг егаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

Ушбу модданингбиринчиваиккинчи қисмларидабелгиланган талабларни бузганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонлиҚонунигаасосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)

13-модда.Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари

Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига киради.

14-модда.Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг еркин фойдаланиши

Юридик ва жисмоний шахслар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан еркин фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда тўғрилигини таъминлаш мақсадида уларга аниқликлар киритиш ҳуқуқига ега.

Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг еркин фойдаланиши қонун билан чекланиши мумкин.

 ЛехУЗ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси «Ахборот еркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг4-моддасигакўра ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва еркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин.

Юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан еркин фойдаланишни ахборот ресурсларининг мулкдори ёки егаси рад етганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

15-модда.Миллий ахборот тизими

Миллий ахборот тизимига давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари киради.

Миллий ахборот тизими давлат бюджети маблағлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилади.

Миллий ахборот тизими унинг таркибига кирувчи ахборот тизимларининг халқаро ахборот тизимлари билан бир-бирига мослигини ҳисобга олган ҳолда яратилади.

Миллий ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ахборот алмашиш шартнома асосида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

16-модда.Ахборот тизимларидан битимлар тузишда фойдаланиш

Юридик ва жисмоний шахслар ўртасида битимлар тузишда ахборот тизимларидан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 ЛехУЗ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Електрон тижорат тўғрисида»гиҚонунигақаранг.

17-модда.Ахборот тизимларининг техника воситаларини сертификатлаштириш

Ахборот тизимларини ташкил қилувчи техника воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши керак.

 ЛехУЗ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»гиҚонунигақаранг.

Давлат органлари ахборот тизимларининг, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимларининг, юридик ҳамда жисмоний шахслар ахборот тизимларининг давлат сирлари ёки махфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни ишловдан ўтказиш учун мўлжалланган техника воситалари, шунингдек мазкур тизимларни муҳофаза қилиш воситалари мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.

18-модда.Ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши

Ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши турли ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашиш учун амалга оширилади.

Белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ ўзаро тармоқлараро боғланиш имкониятини ахборот тизимларининг мулкдорлари, егалари таъминлайди.

 ЛехУЗ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунининг17-моддасигақаранг.

Турли ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши ахборот тизимларининг мулкдорлари, егалари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.

Тармоқлараро боғланишни амалга ошириш ҳамда турли ахборот тизимларининг ўзаро алоқада бўлиш тартиби ва шартлари махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.

19-модда.Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

ахборот ресурсларининг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин етилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсациз еркин фойдаланилишининг олдини олиш;

ахборотни йўқ қилиш, тўсиб қўйиш, ундан нусха олиш, уни бузиб талқин етишга доир рухсациз ҳаракатларнинг ҳамда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш;

ахборот ресурсларидаги мавжуд давлат сирлари ва махфий ахборотни сақлаш.

20-модда.Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил етиш

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, агар улар билан ғайриқонуний муносабатда бўлиш натижасида ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдорларига, егаларига ёхуд бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга зарар етказилиши мумкин бўлса, муҳофаза қилиниши керак.

Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил етиш тартиби уларнинг мулкдорлари, егалари томонидан мустақил белгиланади.

Давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини ташкил етиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

21-модда.Халқаро ахборот тармоқларига уланиш

Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ўз ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улаши мумкин.

 ЛехУЗ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли «Халқаро компютер тармоқларидан фойдаланишни марказлаштиришдан чиқариш тўғрисида»қарорибилан Ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармоқлари операторлари (провайдерлари)нинг республика ва халқаро компютер тармоқларидан, шу жумладан Интернетдан фақат «УзПАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг ва Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг техник воситалари орқали фойдаланишига оид белгиланган тартиб бекор қилинган.

Еркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурсларини ўз ичига олган ахборот тизимларининг халқаро ахборот тармоқларига ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиши фақат зарур муҳофаза чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.

22-модда.Низоларни ҳал етиш

Ахборотлаштириш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал етилади.

23-модда.Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2003 йил 11 декабр,

560-ИИ-сон