Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ЕЛЕКТРОН ҲУКУМАТ ТЎҒРИСИДА

 2017-09-30 11:42:19    1112

PDF юклаш
Чоп этиш


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 611-модда)

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади електрон ҳукумат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

електрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро електрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими;

давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган, давлат органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган хизмат. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилган бўлса, улар ҳам давлат хизматини кўрсатишлари мумкин;

сўров — ариза берувчининг давлат хизмати кўрсатилиши тўғрисида давлат органларига юбориладиган талаби;

ариза берувчи — давлат органига сўров билан мурожаат етган жисмоний ёки юридик шахс;

идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида маълумотлар алмашиш;

електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари — ҳар бир жисмоний ва юридик шахсга, кадастр ва кўчмас мулк объектларига, географик ва бошқа объектларга бериладиган, уларни електрон ҳукуматда идентификациялаш имконини берувчи ноёб кодлар;

електрон давлат хизматининг регламенти — електрон давлат хизмати кўрсатишга доир тартибни ва талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

електрон давлат хизмати — ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.

4-модда. Електрон ҳукуматнинг асосий вазифалари

Електрон ҳукуматнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш;

ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун ҳудудида давлат органлари билан ўзаро муносабатларни електрон ҳукумат доирасида амалга ошириш бўйича имкониятлар яратиш;

ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида давлат органларининг маълумотлар базаларини, Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ва Електрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда електрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқаруви тизимида «бир дарча» принципини жорий етиш;

тадбиркорлик субъектларини електрон ҳужжат айланишидан фойдаланишга, шу жумладан статистика ҳисоботини тақдим етиш, божхона расмийлаштируви, лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар бериш жараёнларида, шунингдек давлат органларидан ахборот олиш жараёнларида електрон ҳужжат айланишидан фойдаланишга ўтказиш;

тадбиркорлик субъектларининг електрон тижорат, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш тизимларидан фойдаланишини, шунингдек коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг, назорат қилишнинг ва улар учун ҳақ тўлашнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий етишни кенгайтириш;

нақд бўлмаган електрон тўловлар, давлат харидларини амалга ошириш, масофадан фойдаланиш тизимларини ва банк-молия соҳасидаги фаолиятнинг бошқа електрон шаклларини ривожлантириш.

5-модда. Електрон ҳукуматнинг асосий принциплари

Електрон ҳукуматнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги;

електрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши;

«бир дарча» принципи бўйича електрон давлат хизматлари кўрсатиш;

давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш;

електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

6-модда. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги принципи

Давлат органларининг електрон ҳукумат соҳасидаги фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилади.

Ариза берувчиларга електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги ахборот оммабоп ва очиқдир ҳамда у електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг расмий веб-сайтларида еълон қилинади.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ариза берувчи сўровининг кўриб чиқилиши ҳолати ва хизматлар кўрсатилиши натижалари тўғрисидаги ахборотни тегишли хабарларни електрон шаклда юбориш йўли билан унинг талабига кўра тақдим етади.

7-модда. Електрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши принципи

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари барча ариза берувчиларнинг електрон давлат хизматларидан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиши шарт.

8-модда. «Бир дарча» орқали електрон давлат хизматлари кўрсатиш принципи

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи бундай хизмат кўрсатиш учун бошқа давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни олиши талаб етиладиган ҳолларда електрон давлат хизмати кўрсатиш «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади, бунда електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи мазкур ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш воситасида олади.

9-модда. Давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш принципи

Електрон давлат хизматлари кўрсатиш чоғида, шунингдек идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш жараёнида фойдаланиладиган давлат органлари ҳужжатлари електрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида бошқа давлат органлари томонидан сўралаётган ахборотнинг ушбу ҳужжатлардан чиқариб ташланиши ҳисобга олинган ҳолда ўзаро бирхиллаштирилиши керак.

Ҳужжатларни бирхиллаштириш бевосита давлат органлари томонидан електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган билан биргаликда амалга оширилади.

10-модда. Електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш принципи

Електрон давлат хизматлари кўрсатиш чоғида, шунингдек идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш жараёнида електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланилади.

Ахборотни електрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларида, шунингдек електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида сақлаш ҳамда унга ишлов бериш електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Електрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари рўйхати, уни шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тартиби, шунингдек ариза берувчининг ўзи тақдим етган идентификаторга мувофиқлигини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

11-модда. Електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш принципи

Електрон давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби такомиллаштириб борилиши, шу жумладан қуйидаги йўллар билан такомиллаштириб борилиши шарт:

давлат органларининг ортиқча маъмурий тартиб-таомилларини бартараф етиш ва (ёки) бирлаштириш ҳамда келишиб олинадиган вазифалари сонини камайтириш;

ариза берувчилар томонидан тақдим етиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш;

идоралараро електрон ҳамкорлик қилишни мақбуллаштириш;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартириш.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши шарт.

12-модда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш принципи

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари електрон давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши шарт.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари шахсга доир маълумотлар, шунингдек давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил етувчи маълумотлар муҳофаза қилинишини ва улардан рухсациз фойдаланишнинг олди олинишини таъминлаш юзасидан зарур ташкилий-техник чоралар кўради.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида сақланадиган шахсга доир маълумотлардан улар қайси ариза берувчига тааллуқли бўлса, ўша ариза берувчининг розилиги билан уларга ишлов бериш, уларни узатиш ва олиш учун фойдаланилади, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.

2-боб. Електрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

13-модда. Електрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар

Електрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган ва бошқа давлат органлари амалга оширади.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

електрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

електрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

електрон ҳукуматнинг шакллантирилишини ва ишлашини унинг асосий принципларига мувофиқ таъминлайди;

Електрон давлат хизматларининг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди;

идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизимининг ишлаш тартибини белгилайди;

електрон давлат хизматларини кўрсатишда електрон давлат хизматлари кўрсатувчи бир нечта давлат органи иштирок етадиган бўлса, ўша електрон давлат хизматларининг регламентларини тасдиқлайди;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш услубиётини, шунингдек електрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

15-модда. Електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли органдир.

Електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида:

електрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

електрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини амалга оширади;

електрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади;

давлат органларининг електрон ҳукумат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

електрон ҳукумат соҳасидаги мониторингни амалга оширади, електрон давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳисобот материалларини шакллантиради ва уларга ишлов беради;

електрон ҳукумат инфратузилмасининг марказий маълумотлар базаларига, идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизимига, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига, Маълумотларга ишлов бериш марказига ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига тааллуқли қисмининг ишлаб туришини таъминлайди;

електрон давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини, шунингдек електрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига еришилиши даражасини баҳолайди;

ахборотни тўплаш, сақлаш, унга ишлов бериш, уни узатиш ва алмашиш бўйича стандартлар ҳамда техник талаблар асосида електрон ҳукуматнинг техник асосини шакллантириш чора-тадбирларини кўради;

кўрсатилаётган електрон давлат хизматлари ва идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

електрон давлат хизматларининг регламентлари келишиб олинишини амалга оширади;

Електрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

електрон ҳукумат ахборот тизимларининг ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

електрон ҳукумат соҳасида давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил қилишда иштирок етади;

Ўзбекистон Республикасида електрон ҳукуматни ривожлантиришга инвестициялар жалб етилишини таъминлайди;

електрон ҳукумат соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

16-модда. Давлат органларининг електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатлари

Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:

електрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок етади;

електрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок етади;

електрон ҳукумат соҳасида ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг, шунингдек електрон давлат хизматларининг жорий етилишини, ривожлантирилишини ҳамда интеграциялашувини таъминлайди;

ўзларининг фаолият соҳасига мувофиқ електрон давлат хизматларининг регламентларини ишлаб чиқади ва електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда уларни тасдиқлайди;

ўзи кўрсатадиган електрон давлат хизматлари Електрон давлат хизматларининг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;

ариза берувчиларнинг танловига кўра електрон давлат хизматларини олиш имкониятини таъминлайди;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратади, шу жумладан имконияти чекланган шахсларга зарур шарт-шароитлар яратади;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;

електрон ҳукумат соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини кўради;

електрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларига ва бошқа дастурларга узвий боғлиқ ҳолда ахборот тизимларини, ахборот ресурслари ва тармоқларини ривожлантиришнинг идоравий режаларини (дастурларини) ишлаб чиқади;

ўз расмий веб-сайтларининг доимий ишлашини, шунингдек уларда електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги ахборот еълон қилинишини таъминлайди;

ўз таркибий бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологиялари жорий етилишини таъминлайди;

електрон давлат хизматлари кўрсатилишининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг ариза берувчилар томонидан ўзаро ҳамкорликнинг турли шакллари орқали олиниши имкониятини таъминлайди;

електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок етади.

Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

17-модда. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида електрон ҳукуматни ривожлантириш

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ривожлантириш дастурлари електрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар билан ўзаро боғлиқ бўлиши керак.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари електрон давлат хизматларини жорий етиш, идоралараро електрон ҳамкорликни ташкил қилиш лойиҳаларини електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширади.

3-боб. Електрон давлат хизматлари кўрсатиш

18-модда. Електрон давлат хизматларининг турлари

Електрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари тарзида бўлиши мумкин.

Ахборот давлат хизмати ариза берувчиларнинг ахборотга бўлган еҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни еълон қилиш ва бошқача тарзда тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган електрон давлат хизматидир.

Интерактив давлат хизмати ариза берувчига ариза берувчи ва електрон давлат хизмати кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама електрон ҳамкорлик йўли билан кўрсатиладиган електрон давлат хизматидир.

19-модда. Електрон давлат хизматларининг ягона реестри

Електрон давлат хизматлари Електрон давлат хизматларининг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Електрон давлат хизматларининг ягона реестрида електрон давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг рўйхати ҳамда ҳажми, шунингдек уларнинг тақдим етилиши учун масъул бўлган давлат органлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши керак.

Електрон давлат хизматларининг ягона реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

20-модда. Електрон давлат хизматларига доир талаблар

Ахборот давлат хизматлари тўлиқ ва ишончли ахборотни ўз ичига олиши керак.

Интерактив давлат хизматлари:

қонун ҳужжатлари асосида ва ахборотни тўплаш, сақлаш, унга ишлов бериш, уни узатиш ҳамда алмашиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида ташкил етилиши;

електрон давлат хизматларининг тасдиқланган регламенти асосида кўрсатилиши;

шахсга доир маълумотларга ишлов беришни назарда тутувчи хизматлардан ариза берувчиларнинг хавфсиз фойдаланишини таъминлаши;

сўров юбориш ва електрон давлат хизматининг натижасини олиш имкониятини таъминлаши;

тўлиқ, ишончли бўлган ва рухсациз фойдаланишдан ҳимоя қилинган ахборотни ўз ичига олиши керак.

21-модда. Електрон давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги сўровга доир талаблар

Електрон давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги сўровнинг таркибига, ҳажмига, идентификациясига, уни расмийлаштириш ва юбориш тартибига доир талаблар електрон давлат хизматининг регламенти билан тасдиқланади.

Ариза берувчининг идентификацияланишини талаб етувчи електрон давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги сўров, қоида тариқасида, електрон ҳужжат тарзида бўлиши керак.

Електрон давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида електрон ҳужжат тарзида юборилган сўров қоғоз шаклида юборилган сўровга тенглаштирилади.

22-модда. Сўралаётган електрон давлат хизмати бўйича бериладиган жавобга доир талаблар

Сўралаётган електрон давлат хизмати бўйича бериладиган жавобнинг таркибига, ҳажмига, идентификациясига, уни расмийлаштириш ва юбориш тартибига доир талаблар електрон давлат хизматининг регламенти билан тасдиқланади.

Сўралаётган електрон давлат хизмати бўйича ариза берувчига юбориладиган жавоб, қоида тариқасида, електрон ҳужжат тарзида бўлиши ва електрон давлат хизматининг регламентида белгиланган муддатларда юборилиши керак.

Сўралаётган електрон давлат хизмати бўйича електрон ҳужжат тарзида юборилган жавоб қоғоз шаклида юборилган жавобга тенглаштирилади.

23-модда. Ариза берувчининг електрон давлат хизматларини олиш чоғидаги ҳуқуқлари

Ариза берувчи қуйидаги ҳуқуқларга ега:

електрон давлат хизматларини ўз вақтида ва електрон давлат хизматларининг тасдиқланган регламентларига мувофиқ олиш;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

електрон давлат хизмати кўрсатилишининг бориши тўғрисида ўзаро ҳамкорликнинг турли шакллари (расмий веб-сайт, телефон, електрон почта, тезкор алоқа ва бошқалар) орқали ахборот олиш;

електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

електрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок етиш;

електрон давлат хизматларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

Ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам ега бўлиши мумкин.

24-модда. Електрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашни амалга ошириш тартиби

Електрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган услубиёт, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида електрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Електрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш натижалари мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида еълон қилиниши керак.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу хизматларнинг кўрсатилиш сифатини ошириш бўйича чоралар кўриши шарт.

4-боб. Електрон ҳукуматнинг ишлашини ташкил етиш

25-модда. Електрон ҳукумат инфратузилмаси

Електрон ҳукумат инфратузилмаси:

марказий маълумотлар базаларидан;

идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизимидан;

давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда уларнинг мажмуаларидан;

давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан;

Маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидан иборатдир.

26-модда. Електрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари

Електрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ягона марказлаштирилган ахборот манбаларини тақдим етувчи давлат ахборот ресурслари бўлиб, уларда давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш учун давлат органларининг асосий маълумотлари умумлаштирилади ва сақланади.

Електрон давлат хизматлари кўрсатиш чоғида, шунингдек идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш жараёнида електрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларидаги ахборотдан фойдаланилади. Електрон давлат хизматлари кўрсатиш учун, шунингдек идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш учун зарур бўлган бошқа ахборот давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларида сақланиши мумкин.

Електрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

27-модда. Идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизими, давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда уларнинг мажмуалари

Идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизими електрон давлат хизматлари кўрсатиш чоғида давлат органларининг функциялари ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Давлат органлари томонидан ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини яратиш чоғида идоралараро електрон ҳамкорлик қилишни таъминлаш учун електрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан уларнинг интеграциялашуви имконияти назарда тутилган бўлиши керак.

Идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизими ахборотни тўплашга, сақлашга, унга ишлов беришга, уни узатишга ва алмашишга доир талаблар асосида ишлайди.

Давлат органларида фойдаланиладиган ҳужжатлар електрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларигамувофиқ, асосан електрон ҳужжатлар тарзида яратилиши, жўнатилиши ва сақланиши керак.

Идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш воситасида узатиладиган ҳужжатларнинг ва ахборотнинг рўйхати електрон давлат хизматларининг регламентлари билан белгиланади.

Идоралараро електрон ҳамкорлик қилиш тизимининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Давлат органларининг електрон ҳукуматдаги ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ушбу органларнинг ваколатлари доирасида ахборотни тўплашни, сақлашни, излашни, унга ишлов беришни, шунингдек ундан фойдаланишни таъминлайди.

Давлат органларининг електрон ҳукуматдаги ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ахборотни тўплашни, сақлашни, излашни, унга ишлов беришни, шунингдек ушбу органларнинг ўзаро електрон ҳамкорлиги жараёнлари автоматлаштирилишини таъминлайдиган мажмуаларга бирлаштирилиши мумкин.

28-модда. Давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Електрон давлат хизматлари ариза берувчиларга давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси бўлган Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари електрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.

29-модда. Електрон ҳукуматнинг маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи

Електрон ҳукуматнинг маълумотларга ишлов бериш маркази електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларининг, електрон ҳукумат марказий маълумотлар базаларининг сақланишини ва интеграциялашувини таъминлайди.

Електрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари идоравий ва идоралараро ахборот тизимларининг ҳамда ахборот ресурсларининг, електрон ҳукумат марказий маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги електрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30-модда. Електрон ҳукуматни шакллантиришга ва ривожлантиришга доир фаолиятни молиялаштириш

Електрон ҳукуматни шакллантиришга ва ривожлантиришга доир фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

31-модда. Низоларни ҳал етиш

Електрон ҳукумат соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал етилади.

32-модда. Електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Електрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

33-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий еълон қилинган кундан еътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2015 йил 9 декабр,

ЎРҚ-395-сон