Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон парламенти Сенати Раисини қабул қилди

×

 2017-09-29 16:08:45    421

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлар экан, Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Олий Мажлис палаталарида ўтказилган самарали музокаралар натижалари ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади. 


Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ойида Қозоғистонга ва Қозоғистон Президентининг шу ойда Ўзбекистонга давлат ташрифлари, шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган мулоқоти кенг кўламли Ўзбекистон –Қозоғистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди. 

rasmiy_4163.jpg 

Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани, ўзаро савдо ҳажми ва тури изчил ортиб, диверсификация қилинаётгани, энергетика ва машинасозлик тармоқларида муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошлангани, автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик кенгайгани шундан далолат беради. 

Чегараолди ҳудудлари ўртасида ўзаро ташрифлар уюштирилмоқда, шериклик муносабатлари мустаҳкамланмоқда, мамлакатларимизда ишбилармонлик ва маданий-гуманитар тадбирлар биргаликда ўтказилмоқда. 

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган икки томонлама келишувлар ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликка доир истиқболли лойиҳа ва дастурларни илгари суришда мамлакатларимиз парламентлари муҳим ўрин тутиши қайд этилди. 

Дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентларининг тегишли қўмиталари ўртасида яқин амалий алоқалар ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди. 

Юқори мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий ва мазмунли учрашув учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси парламенти ўзаро дўстлик ва стратегик шериклик мунасабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон билан фаол ва кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини яна бир бор таъкидлади. 


Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА