Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

Вазифалар тақсимоти тўғрисида

 2017-09-28 18:05:36    1790

PDF юклаш
Чоп этиш


2016 йил. 24 июн № 789                                                       Фарг`она шаҳри

Шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, гуруҳ,бўлим раҳбарлари

ва ҳодимлари ўртасидагивазифалар тақсимоти тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21, 25 - моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2497-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрел кунги “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларини тасдиқлаш ҳақида”ги 123-сонли ва вилоят ҳокимининг  2016 йил 3 майдаги 152-сонли қарорлари ҳамда шаҳар ҳудудида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш, шаҳар ҳокимлигининг бошқарув аппарати, ижро етувчи органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, янада такомиллаштириш, ҳудудни комплекс ривожлантириш вазифаларини амалга оширишда унинг масъулиятини ва мувофиқлаштирувчилик ролини кучайтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида,


Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбари ва шаҳар ҳокими билан бевосита ишловчи мутахассислар ўртасидаги вазифалар тақсимоти 1-иловага, шаҳар ҳокимлиги бўлим раҳбарлари ва мутахассислар ўртасидаги вазифалар тақсимоти 2-иловага ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялар рўйхати 3-иловага асосан тасдиқлансин.

2. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари узоқ муддатли хизмат сафарига кетганда ёки меҳнат таътили пайтида бир-бирларининг вазифаларини ўриндошлик йўли билан бажариб туриш тартиби 4-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси (С.Исамитдинова)га:

- штатлар жадвалига киритилган ўзгартиришлар бўйича қонунда белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

4. Ушбу қарор қабул қилиниши билан шаҳар ҳокимининг 2013 йил 
13 сентябр кунги 1314-сонли қарорининг 1, 3 бандлари ва 2015 йил 20 апрел кунги 355/1-сонли қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб  ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари А.Хайдаров зиммасига юклатилсин.


Шаҳар ҳокими:                                                                    Д.Рахматов






Шаҳар ҳокимининг 
2016 йил “___” ________”даги

___-сонли қарорига 
1-илова

Шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбари ва шаҳар ҳокими билан бевосита ишловчи мутахассислар ўртасидаги

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

Шаҳар ҳудудида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш, шаҳар ҳокимлигининг бошқарув аппарати, ижро етувчи органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, янада такомиллаштириш, ҳудудни комплекс ривожлантириш вазифаларини амалга оширишда унинг масъулиятини ва мувофиқлаштирувчилик ролини кучайтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, гуруҳ ва бўлим раҳбарлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти қуйидагича тақсимланади:

ШАҲАР ҲОКИМИ:

Шаҳарда вакиллик ва ижроия ҳокимиятининг бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳардаги расмий вакили ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцтиясида ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган ваколатларнинг яккабошчилик асосида амалга оширади.

Ҳудудий бошқарув органлари, ҳокимлик бошқарув аппаратининг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар томонидан Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритишни таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади. Вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашадилар, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.

Давлат, хўжалик, ижтимоий-иқтисодий қурилиш ҳамда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш масалалари билан шахсан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари, халқ депутатлари вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши қарорларининг бажарилиши устидан назоратни ташкил етади.

Ўзига берилган ваколатлар доирасида амалдаги Қонунларга асосланган ҳолда, шаҳардаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади.

Кенгаш ҳужжатларига имзо қўяди ва тасдиқлайди. Республика давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда шаҳар ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек Республика давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга раҳбарлик қилади. Шаҳарнинг истиқболдаги ривожланиши юзасидан қабул қилинган дастурларни бажарилишини таъминлайди.

Шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари шаҳар Кенгашига тақдим етади;

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг енг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим етади.

Ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод етиш тўғрисидаги қарорларни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши тасдиғига тақдим етади;

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади.

Раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод етиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиштўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади.

Республика ва хорижда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради.

Шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, ҳоким ёрдамчиси, ҳуқуқшуноси, девонхона мудири, бош ҳисобчиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар, вояга етмаганлар ишлари ҳамда хўжалик ишлари бўйича мутахассислари фаолиятларига бевосита раҳбарлик қилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, жамоат тартибига риоя етилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза етиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, епидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил етади;

Иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги, саноат корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради, шаҳар фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳисобланади.

Топономик объектларга ном бериш комиссияси фаолиятини бошқаради.

Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ўтказади.

Бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди.

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал етади.

Қуйидаги маъмурий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва ҳамкорликда иш олиб боради.

-  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси;

-  вилоят Адлия бошқармаси;

-  вилоят хўжалик суди;

-  вилоят транспорт прокуратураси;

-  шаҳар прокуратураси;

-  шаҳар ички ишлар бошқармаси;

-  шаҳар мудофаа ишлар бўлими;

-  вилоят прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятлар, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси шаҳар бўлими;

-  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шаҳар бўлими;

-  Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди;

-  Жиноий ишлар бўйича Фарғона шаҳар суди;

-  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги суд қарорларини ижро етиш, судлар фаолиятини моддий техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти шаҳар бўлими;

-  вояга етмаганлар бўйича шаҳар комиссияси.

-  шаҳар ҳудудидаги ҳарбий қисмлар;

-  нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари

-  ёқилғи енергетика саноати корхоналари;

-  машинасозлик саноати корхоналари.

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР, КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

Шаҳар ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Тасарруфидаги шаҳар ҳокимлиги бўлим, корхона ва ташкилотларнинг раҳбар лавозимларига кадрларни танлаш ва тавсия етиш, кадрларни жой-жойига қўйиш, тарбиялаш уларнинг малакасини ошириш, кадрлар заҳирасини шакллантириш, юқори лавозимларга тавсия етиш билан шуғулланади,  бевосита шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда бу соҳада мустақил иш олиб боради.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12 сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини шаҳар ҳокимлиги аппаратида, шаҳар бошқарма ва бўлимларида, ташкилот ва корхоналарида бажарилишини таъминлайди ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича олиб бориладиган ишларга умумий раҳбарликни амалга оширади.

Шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларининг бажарилишини таъминлайди, уларнинг ижро назоратини ташкил етиш билан шаҳсан шуғулланади.

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникастиялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича мажмуа мутахассислари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Шаҳарда саноат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ҳажмини ошириш ва халқ истеъмол молларини турини кўпайтириш бўйича тегишли таҳлил ишлари олиб боради ва бу борада мунтазам равишда шаҳар ҳокимига ахборот бериб боради.

Саноат корхоналари раҳбарлари билан биргаликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишларини таҳлил қилиб боради ва олиб борилаётган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимига ахборот бериб боради.

Саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

Маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлайди.

Ишлаб чиқаришларни модернизастиялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникастия ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизастиялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боради.

Шаҳар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, експорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликларининг експортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишни ташкил етади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ва қарорлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек шаҳар ҳокими томонидан кўриб чиқилиши талаб етиладиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек ҳокимлик раҳбарияти топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий етиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шаҳарда капитал қурилиш, коммуникастиялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари билан шуғулланади ва шу соҳаларга дахлдор корхона, ташкилот, бўлим ва бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Тасарруфидаги  идораларда ягона давлат инвестистия сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни таъминлайди. Инвестистия дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилий рўйҳатини шакллантиради ва тасдиқлайди, бюджет маблағлари ҳисобига барпо етилган объектларни ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида ташкил қилишни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Ҳудудда шаҳарсозлик юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилиш бош режасини амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилишни назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг бориши тўғрисида назоратни амалга оширади, коммунал ҳизматлар кўрсатишда рақобат бозорини шакллантиришга имконият яратади.

Йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик сув ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларининг ободонлаштирилишини таъминлаш бўйича дастурларни бажаришга йўналтирган чора-тадбирларни амалга оширади.

Шаҳарда капитал қурилиш, коммуникстиялар, коммунал хўжалик, ободонлаштириш бирлашмалари, уюшмалари, идоралари, компаниялари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Шаҳар агросаноат мажмуига қарашли бўлимлар, корхона ва ташкилотлар ишини мавофиқлаштиради. Жойларда иқтисодий ислоҳотлар, бозор тузилмалари, мулк шаклини такомиллаштириш, инфратузилма барпо етиш, мелиорастия, қишлоқ ва сув ҳўжалиги қурилишини ривожлантириш ишларини ташкиллаштиради.

Агросаноат мажмуида фан-теҳника янгиликларини, илғор теҳнологияларни жорий етиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари билан шуғулланади.

Шаҳар қишлоқ ҳўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди ва уларнинг бажарилишини назорат етади.

Шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, хом ашё билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш масалалари билан шуғулланади.

Шаҳарда пилла етиштирувчи ва тайёрловчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради ва  раҳбарлик қилади.

Шаҳар ҳокимлиги аппаратига раҳбарлик қилади. Иш юритиш ва ижрони назорат қилишни ташкил етишга ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларини тайёрлашга раҳбарлик қилади.

Ўзига бириктирилган шаҳар комиссиялари ишини ташкил етади ва уларга раҳбарлик қилади.

Махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил етади.

Бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди.

Қуйидаги шаҳар ташкилотлари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради, улардаги ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва ҳамкорликда иш олиб боради:

-қурилиш индустрияси ва қурилиш маҳсулотлари саноати корхоналари;

-шаҳар арҳитектура ва қурилиш бошқармаси;

-шаҳар ҳокимлиги “Қурилиш Дирекстияси”;

-қурилиш ва таъмирлаш бирлашмалари, компаниялари ва трестлари;

-ер ресурслари ва давлат кадастри шаҳар бўлими;

- “Ермулккадастр“ ДК хизмати шаҳар бўлими;

-ихтисослашган қурилиш-монтаж ташкилотлари;

-Фарғона нефт маҳсулотлари билан таъминлаш унитар корхонаси;

-лойиҳалаш институтлари ва ташкилотлари;

-шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси;

- Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги шаҳарнинг марказий майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти;

-шаҳар уй-жойларни тақсимлаш ва рўйхатга олиш бўлими;

-иссиқлик тармоқлари корхонаси;

-шаҳар “Сувоқава” ишлаб чиқариш корхонаси;

-Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фарғона шаҳар бўлими;

-“Водийгазтаъминот” унитар корхонаси шаҳар бўлими;

-шаҳар Електр таъминоти корхонаси;

-шаҳар ҳудудидаги саноат корхоналари;

-енгил саноат корхоналари;

-шаҳардаги мебел ишлаб чиқариш корхоналари;

-ёғочни қайта ишлаш корхоналари;

-табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси шаҳар инспекстияси;

- «Ўздавнефтгазинспекстия» вилоят бўлими;

- Фарғона ҳудудий стандартлаш,  метрология ва сертификастиялаш маркази;

- шаҳар ҳудудидаги  барча хусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари;

- шаҳар ҳудудидаги  йўл қурилиш ва таъмирлаш корхоналари;

- шаҳар Фермерлар Кенгаши;

- шаҳар Хусусий уй жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси;

- шаҳар ҳудудидаги йўловчи ва юк ташиш транспорти ташкилотлари;

- шаҳар ҳудудидаги  қишлоқ хўжалиги корхоналари шу жумладан фермер, деҳқон хўжаликлари ва мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар.

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ВА ТАДБИРКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧАЎРИНБОСАРИ (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик субъектлари, маданият, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар):

Шаҳар ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Тасарруфидаги шаҳар ҳокимлиги бўлимлари раҳбарлари лавозимига кадрларни танлаш ва тавсия етиш, кадрларни жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ҳамда уларни юқори лавозимларга тавсия етиш масалалари билан шуғулланади ва бевосита шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда бу соҳада мустақил иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида» ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12 сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини шаҳар ҳокимлиги аппаратида, шаҳар бошқарма ва бўлимларида, ташкилот ва корхоналарида бажарилишини таъминлайди, уларнинг ижро назоратини ташкил етиш билан шахсан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларининг бажарилишини ва бу ҳужжатларнинг ижросини ташкил етиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилади.

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалаларибўйича мажмуа мутахассислари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Шаҳарда "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури"нинг бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

Иқтисодиёт масалаларига раҳбарлик қилади, иқтисодий-ижтимоий мажмуага кирувчи бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш прогнозларини шакллантиради, шаҳар бюджетини ишлаб чиқишда ва маҳаллий бюджетни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни таъминлашда иштирок етади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилишини ва муҳокама қилинишини ташкил етади.

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденстияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши ҳамда қарор қабул қилишини талаб етувчи муаммоли масалалар сабабларининг ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрлайди.

Тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил етади.

Иқтисодий  ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестистия сиёсатини олиб боришга, инновастион ривожланиш механизмини изчил жорий етишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок етади.

Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, експорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига експорт салоҳиятини ошириш бўйича дастурларни амалга ошириш чораларини кўради.

Маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни експорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳудудий инвестистия дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизастиялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб етиш ишларини фаол бажариш чораларини кўради.

Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш чораларини кўради.

Республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестистия лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашишади.

Давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникастия технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникастияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

Истеъмол товарлари, аҳолининг истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил етиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил етиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий етиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишнинг ташкил етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрлайди.

Бандлик ва аҳолининг ижтимоий таъминотини ташкил етиш, давлат статистикасининг ишончлилигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг  янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш  даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштиради.

Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестистия дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизастиялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникастия ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизастиялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боради.

Маҳаллий ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш, саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятини кенгайтиришга, инвестистияларни, жумладан хорижий инвестистияни жалб етишга имконият яратади.

Бозор инфратузилмалари субъектлари, шу жумладан тижорат банклар, биржалар, суғурта компаниялари билан биргаликдаги фаолиятини таъминлайди.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозорида корхоналар акстиялар пакетларини сотиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Шаҳар иқтисодиётида хусусий секторнинг улушини оширилишига, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шунингдек бозор инфратузилмасини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Зарар кўриб ишлайдиган ва истиқболсиз корхоналарни санастия қилиш, йўналишини ўзгартириш ва тугатиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни бажариш юзасидан назоратни таъминлайди.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий етилишини, ёқилғи-енергетика ресурсларининг тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилади.

Шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида амалдаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга риоя қилишини дахлдор идоралар томонидан мунтазам ўрганиб борилишини ташкиллайди ва шаҳар ҳокимига ахборот бериб боради.

Истеъмол бозорини, аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа соҳаларни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ижтимоий соҳа бошқарув органларининг тармоқ ва функстионал фаолиятларини мувофиқлаштиради. Ижтимоий соҳа бошқарув тузилмаларини ислоҳ, қилиш ва янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Халқ таълими масалалари бўйича давлат сиёсатини юритишни таъминлайди, шаҳардаги барча умумтаълим мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга имкон яратади.

Маданиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни амалга оширади, аҳолининг дам олиши учун шароит яратиш, халқ ижодиёти ва миллий маданиятини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижро етишни таъминлайди.

Республика газеталари ва телерадиокомпаниялари, шунингдек миллий ахборот агентликлари мухбирлари фаолиятига яқиндан ёрдам беради.

Оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни янада ривожлантириш, маданий бойликлар ва ёдгорликларни сақлаш ҳамда ривожлантириш, минтақани ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда туризм тармоғи инфратузилмасини такомиллаштиришбўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича республика ва вилоят ижро етувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилади.

Миллий ва давлат байрамларини ўтказишни ташкил етади.

Шаҳарда иқтисодиётда, енг аввало, саноатда таркибий ўзгартиришлар амалга оширилишини  таъминлайди.

Шаҳарда "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунни амалга ошириш, мурувват ёрдамларини тақсимлайди.

Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар фаолиятларини мувофиқлаштиради.

Аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни чуқурлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Динлараро ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

Миллатлараро дўстлик принстипларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўради.

Шаҳарда Ҳаж ва Умра сафарларини ташкил етиш ишларини мувофиқлаштиради.

Шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестистия дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизастиялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратади.

Шаҳарга келаётган сиёсий, хайрия, халқаро ва чет ел делегастиялари ташрифини тайёрлайди, уларни кутиб олиш, кузатишни ташкил етади, тегишли ҳужжатларни имзолашга тайёрлайди.

Маҳаллий солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳажмини белгилаш, нарх-наво сиёсати, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолини Ижтимоий ҳимоялаш бўйича мавжуд қонун ва ҳукумат қарорларининг бажарилишини таъминлайди.

Соғлиқни  сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга ошириш ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда аҳолининг еҳтиёжини қондириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши натижаларини ўрганиб, умумлаштиради, уларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишниўрганишни ташкил етади, иқтисодиётдаги сифат ўзгаришларнинг мониторингини олиб боради.

Муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммолар мақсадли дастурларининг таҳлил қилиниши ва експерт бахоланишини таъминлаш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади.

Комплекс таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида макро даражада, шунингдек, тармоқ ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар аҳволини акс еттирувчи таҳлилий материаллар тайёрлашга раҳбарлик қилади.

Шаҳар ҳокимлиги бўлимларининг ва ижро етувчи маҳаллий ҳокимият органларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мақсадли ва тармоқлар, иқтисодиёт секторлари ва ҳудудларни ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг изчиллик билан рўёбга чиқарилишини назорат қилинишини таъминлайди.

Ўзига бириктирилган шаҳар комиссиялари ишини ташкил етади ва уларга раҳбарлик қилади.

Қисқа муддатли даврда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ, муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Иқтисодиёт идоралари ходимлари, експертларни жалб етган ҳолда махсус состиологик, бюджет текширувларини ўтказиш бўйича вақтинчалик експерт гуруҳлари тузади ва улар ишига раҳбарлик қилади. Ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот таҳлилий тадқиқотлар миллий ва халқаро лойиҳаларида қатнашишни ташкил етади.

Махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил етади.

Шаҳар ҳокими карорлари, фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини амалдаги қонунларга мослигини мажбурий тартибда кўриб чиқади ва белгиланган тартибда уларни имзолайди.

Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича мажмуа, шаҳар комиссияларига раҳбарлик қилади.

Бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди.

Қуйидаги шаҳар ташкилотлари ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва бирга иш олиб боради:

-шаҳар ҳокимлиги молия бўлими;

-шаҳар давлат солиқ инспекстияси;

-шаҳар иқтисодиёт бўлими;

-шаҳар статистика бўлими;

- шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона дарча” Маркази;

-шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази;

-шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил етиш бўлими ва унинг муассасалари;

-илмий муассасалар ва олий ўқув юртлари;

-шаҳардаги барча ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик листейлар;

-шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва унинг муассасалари;

-шаҳар давлат санитария епидемиология назорати маркази;

-шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими ва унинг муассасалари;

-“Ўзбекнаво” естрада бирлашмаси;

-“Ўзбекрақс” бирлашмаси;

-“Ўзбектеатр” бирлашмаси;

-“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси;

--реклама ва полиграфия корхоналари;

-"Ўзагросуғурта" Давлат акстиядорлик суғурта компанияси филиали;

-“Кафолат” Давлат акстиядорлик суғурта компанияси филиали;

- “Ўзбекинвест” Давлат акстиядорлик суғурта компанияси филиали;

-шаҳардаги барча тижорат банклари;

-Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими;

-қўшма ва кичик корхоналар;

- шаҳар ҳудудидаги  барча турдаги бозорлар ва ярмаркалар;

-дори дармон ишлаб чиқарувчи ва савдоси билан шуғуланувчи корхоналар;

-Футболни ривожлантириш жамғармаси;

-барча турдаги спорт федерастиялари;

-енгил саноат корхоналари;

-"Фарғонателеком" очиқ турдаги акстиядорлик жамияти;

-“Ўзбекистон почтаси” Фарғона почта алоқа тармоғи;

- уяли алоқа компаниялари филиаллари;

- телестудиялар ва радиостудиялар;

- шаҳардаги ҳудудий матбуот нашрлари, газета ва журналлар;

-шаҳар ҳудудидаги  кабел телевидениеси ташкилотлари;

-“Автотеххизмат” акстиядорлик жамияти;

-Ўзбекистон хорижий  мамлакатлар  билан  дўстлик  ва  маданий-маърифий алоқалар Кенгаши вилоят бўлими;

-шаҳардаги барча диний ташкилотлар;

-сиёсий партиялар ва ҳаракатлар;

-миллий-маданий марказлар;

-"Ўзбектуризм" миллий компанияси вилоят бўлими;

-Ўзбекистон кўзи ожизлар ва карлар жамиятларига қарашли саноат корхоналари;

- Електрон ахборот ресурс марказлари;

-фан ва технологиялар марказлари;

- Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими;

-"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар бўлими;

-байналмилал жангчилар уюшмаси шаҳар бўлими;

- «Авто ёқилғи қуйиш шохобчалар» уюшмаси.

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ – ШАҲАР ҲОТИН ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИНИНГ РАИСИ:

Шаҳар ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Тасарруфидаги шаҳар ташкилотлари раҳбарлари лавозимларига кадрлар танлаш, тавсия етиш ва уларни юқори лавозимларга тавсия етиш масалалари билан шуғулланади ҳамда бевосита шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда бу соҳада мустақил иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини шаҳар ҳокимлиги аппаратида, шаҳар бошқарма ва бўлимларида, ташкилот ва корхоналарида бажарилишини таъминлайди, уларнинг ижро назоратини ташкил етиш билан шахсан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари ва топшириқлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва топшириқларида ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари  бажарилишини ташкил етади.

Ўзига бириктирилган шаҳар комиссиялари ишини ташкил етади ва уларга раҳбарлик қилади.

Оила, оналик ва болаликни  ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари мажмуаси ходимларига раҳбарлик қилади.

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига, маънавий-маърифий, тарбиявий ишларга ҳамда ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ишларига раҳбарлик қилади.

Оилада, маҳалла ва меҳнат жамоатларида хотин-қизлар мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва ҳаракатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини оширишда иштирок етади.

Маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний еътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳар томонлама камол топган, қатъий еътиқодга ва қарашларга ега бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларни юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, бегона диний оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил етади, аёллар ўртасида жамиятимизга зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.

Хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза етишга йўналтирилган тадбирларни уюштиради. Хотин-қизларнинг маънавий ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади.

Хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, ушбу соҳага ҳомийларни жалб етиш масалалари билан шуғулланади.

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг самарали фаолиятини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил етади.

Фуқаролар йиғинларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек давлат органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил етиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал етишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш, шунингдек енг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил етади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;

Махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил етади.

Шаҳар ҳокимлигида ҳужжатларни сақланишини таъминлаш доимий ишловчи експерт комиссиясига раислик қилади.

Бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди.

Қуйидаги шаҳар ташкилотлари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради, улардаги ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва ҳамкорликда иш олиб боради:

-  шаҳар хотин-қизлар қўмитаси;

-  “Соғлом авлод учун” шаҳар таянч пункти;

-  “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг шаҳар бўлими;

-  мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг шаҳар Кенгаши;

-  “Тадбиркор аёллар” уюшмаси;

-  “Қизил ярим ой” жамияти шаҳар бўлими;

-  ногиронлар жамияти шаҳар бўлими;

-  “Оила” илмий-амалий маркази бўлими;

-  “Болалар” ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассосастияси Фарғона вилоят бўлими;

-  нодавлат-нотижорат ташкилотлари;

-  давлат архивлари;

-  шаҳар ҳокимлиги Ижтимоий кўникма маркази;

-  “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими;

-   шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари.