Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
Тиббиётдаги оғриқли нуқта!
2022-12-30 12:31:53 350
Ривожланиб бораётган бугунги дунёда, шу қатори мамлакатимизда ҳам тиббиёт ҳодимларига талаб ва эътибор кун сайин ортмоқда. Айни вақтда ушбу соҳа вакилларига нисбатан қилинаётган қонунбузарликларни олдини олиш ва умуман барҳам бериш давлат сиёсати даражасида муҳокама қилинмоқда ҳамда депутатларнинг кун мавзусига айланган десак муболаға бўлмайди.
Инсон соғлиғи ёмонлашиши билан дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат қилиши ҳаммага бирдек айъон ва инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Лекин, ҳар доим ҳам тиббиёт ходимларининг беморларга хизмат кўрсатиши қониқарли ҳолатдами? Бошқача қилиб айтганда ҳар доим ҳам беморлар тиббиёт ходимларига ўз соғлиқларини ишониб топшира олишадими? Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда тиббиёт ходимлари орасида, айниқса беморнинг чақирувига биринчи навбатда етиб борадиган, унга ҳар қандай ҳолатда биринчи ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши керак бўлган тез-тиббий ёрдам ходимларининг ичида бир ойда 2-3 кун, ҳаттоки 1 кун навбатчиликда ишлайдиган, бошқа вақтларда эса тиббиёт соҳасидан мутлақо йироқ бўлган иш билан машғул бўлиб юрган ходимлар мавжуд. Бир ойда ўртача 30 кун бор эканлигини инобатга олсак, шундан 2-3 куни тиббиёт билан боғланиб, қолган 27-28-кун давомида ўз касби билан боғлиқ бўлмаган юмушлар билан банд бўлган тиббиёт ходимларига ҳар қандай бемор ҳам ўз сўғлиғини ишониб топширишга қўрқади.
Тиббиёт муассасаларидаги бўлимларнинг ўртача штат бирликлари танлов асосида ўрганилганда, биргина реанимация бўлимининг ўрта тиббий ходимлар (ҳамширалар) учун 5,5-6 ставка штат бирликлари мавжуд эканлиги, лекин ушбу бўлимда 45-50 нафаргача ҳамширалар ишлаб келаётганлиги маълум бўлди. Тиббиёт муассасалари раҳбарларидан ушбу ҳолатга изоҳ сўралганида эса, тиббиёт мутахассислари кўп эканлигини, чунки мамлакатимизда ўрта тиббий ходимлар тайёрловчи таълим муассасаларини бир йилда қанчадан-қанча ёшлар битириб чиқишаётганлигини, уларни ишга олиш зарурати туғилганлиги боис аслида 5,5-6 ставка штат бирликлари мавжуд бўлган бўлимларга ундан ҳам кўпроқ ҳамшираларни ишга олишга тўғри келаётганлигини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Бунинг орқасидан ишсизликка барҳам берилаётгандек тасаввур пайдо бўлиши мумкин. Аммо, реал воқеликга қарайдиган бўлсак, ойига 2-3 кун навбатчиликда ишлаб, ойнинг қолган қисмини уйда, далада, бозорларда ўтказаётган тиббиёт ходимлари ҳам аслида давлат иши билан банд бўлмайдилар-ку. Ўз фаолиятини инсон соғлиғини асрашдек муҳим вазифа билан боғлаган тиббиёт ходимларининг фаолиятини тубдан кўриб чиқиш ва шу орқали уларнинг иш ҳажмини энг кам миқдорини норматив-ҳуқуқий хужжат орқали чеклаб қўйиш вақти келди менинг назаримда.
Бувайда тумани адлия бўлми Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслахатчиси М.Абдуллаев