Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
Савол беринг, жавоб берамиз!
2022-12-30 12:07:43 283
САВОЛ:
Жарима тўланмагани учун автомашина “Жарима майдончаси”га қўйилиши тўғрими?
ЖАВОБ:
МЖтК нинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб 60 кун ичида жарима тўланмаса, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Бувайда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси М. Абдуллаев