Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан янгича турдаги интизомий жазо турлари жорий қилинади
2022-12-30 11:52:44 280
Янгиликлардан бири, давлат фуқаролик хизматида ишлайдиган ходимларга қўлланиладиган интизомий жазолар билан боғлиқ.
Янги Қонуннинг 46-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиларига қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин бўлади:
➖хайфсан;
➖ўртача иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги жарима;
➖малака даражасини пасайтириш;
➖лавозимини пасайтириш;
➖эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш.
Амалдагидан фарқи:
➖биринчидан, амалдаги Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ, агар корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилган бўлса, ходимга ўртача иш ҳақининг 50 фоизигача жарима ҳам қўлланилиши мумкин. Янги қонун кучга кирганда эса (2022 йил 10 ноябрдан) давлат фуқаролик хизматчиларига фақатгина 30 фоизлик жарима қўлланилади холос. Ундан ошиши мумкин бўлмайди.
➖иккинчидан, малака даражасини пасайтириш, бутунлай янгича жазо. Янги Қонунга кўра давлат фуқаролик хизматчиларига даражалар берилади, масалан олий даражали маслаҳатчи, 1-даражали маслаҳатчи, 1-даражали хизматчи, 2-даражали хизматчи ва ҳоказо. Демак, яқин ойларда интизом бузилганлиги учун ана шундай малака даражаларини пасайтириш чоралари ҳам қўлланилиши мумкин бўлади.
➖учинчидан, лавозимини пасайтириш жазоси ҳам давлат фуқаролик хизматчилари учун янгиликдир. Тўғри, бундай чора баъзи бир давлат органларида бор, лекин умумий давлат хизмати соҳасида йўқ бу чора. Ходим интизом бузганлиги учун уни ундан сўрамасдан туриб, бошқа пастроқ бўлган лавозимга ўтказиш амалиёти ҳам мана энди интизомий жазо сифатида қўлланилади.
➖тўртинчи ҳолат, эътибор беринг, умумий ҳолатларда меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиёти эндиликда давлат фуқаролик хизмати соҳасида “эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш” маъносида ҳам қўлланилиши мумкин бўлади. Бу ерда албатта биз, МК 100-модда 2-қисми 3 ва 4-бандларидаги интизомсиз ходимни интизомий жазо сифатида ишдан бўшатишни назарда тутяпмиз.
Бувайда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси М. Абдуллаев