Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
Сайёр суд ва давра суҳбати
2022-12-06 16:11:01 277
Бувайда тумани Педагогика коллежи биносида “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Унда жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Б.Мўминов, туман прокурори ёрдамчиси С. Акбаров, МИБ вакиллари ҳамда Бувайда тумани Педагогика коллежининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Б.Мўминов маъруза қилиб, Бош қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти, қабул қилиниши, киритилган ўзгартиришлар, зўрликдан жабрланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида иштирокчиларга кенг тушунчалар берди.
Шундан сўнг, вояга етмаганларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ 2 та жиноий ва 4 та маъмурий иш Бувайда тумани Педагогика коллежининг мажлислар залида сайёр суд тартибида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинди.