Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
КОНСТИТУЦИЯ– КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ
2022-12-05 11:41:41 684
Конституция - давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб берадиган қимматли аҳамиятга эга муҳим ҳужжатдир.
Конституцияни пухта ўзлаштирган шахс, ўзини янада кучлироқ, янада мукаммалроқ ва албатта, янада кафолатланганроқ сезади. Унинг мазмуни ва моҳияти остида назарда тутилган тинч ва фаровон ҳаётга бўлган ишончлари янада мустаҳкамланади, Конституцияни тўла англаб етган ҳар бир фуқаро юқоридагилардан келиб чиқиб, ўзи ва фарзандлари, ота-онаси ва яқинлари келажаги ва бугуни учун кўнгли хотиржамлик билан ўз вазифаларини, бурчларини бажаришга киришади.
Конституция - хар бир давлат сиёсий ва хукукий хаётининг кўзгусидир. Конституцияда фукаронинг хукукий мақоми, жамият ва давлат курилишининг асосий унсурлари мустахкамлаб кўйилади. Реал воқеликдаги йирик ўзгаришлар «конституциявий кўзгу»да акс этмаслиги мумкин эмаслиги тушунарлидир.
Конституциямиз инсон ҳукук ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлигини мустаҳкамлади, одамларимиз учун муносиб ҳаёт шароити яратишни ўзининг туб мақсади этиб белгилади, ижтимоий адолат тамойилларини эълон килди.
У жамиятнинг эхтиёжлари ҳамда ҳукуқий онг ва жамиятнинг ҳукуқий маданияти ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда зволюцион ривожланмоқда, фукароларнинг конституциявий-ҳуқукий маданияти изчил шакллантирилмоқда. Ўзбекистонда Конституцияни узлуксиз ўрганиш тизими ташкил этилган.
Бизнинг Конституция тўғрисидаги билимларимиз ҳукуқий хулқатворимиз, конституциявий ватанпарварлигимиз билан тасдикланиши зарур. Айнан мана шундай конституциявий хулк-атвор билан Конституциянинг устуворлигини таъминлай оламиз.
Ш. АҲМЕДЖАНОВА,
Фарғона туманлараро маъмурий
судининг судьяси.