Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ишонч телефони статистикаси

Бувайда туманида давлат-хусусий шериклик асосида хусусий бошланғич мактаб ташкил этилди, инновацион автомактаб фаолияти йўлга қўйилди

×

 2022-12-02 13:05:55    449

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бувайда туманидаги ўрганишлари давомида Беглар МФЙ ҳудудида барпо этилган, лойиҳа қиймати 1 миллиард 800 миллион сўм бўлган “Little Harvard” хусусий мактабида ҳам бўлди. 
Тадбиркор Отабек Муҳаммадалиев давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида туман мудофаа ишлари бўлимининг 1 қаватли биносини 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфлаб, қўшимча иккинчи қават барпо этган ҳолда қайта таъмирлаб замонавий кўринишга келтириб бериши эвазига унга туман мудофаа ишлари бўлими томонидан хусусий мактаб қуриш учун ер майдони ажратилган.
Бошланғич синфлар учун мўлжалланган 192 ўринли таълим маскани Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Инглиз ва рус тили ҳамда мантиқий масалаларни ечишни ўргатишга ихтисослашган ушбу муассасада 20 та янги иш ўринлари яратилади.
Вилоят ҳокими тумандаги “Янгиқўрғон” МФЙ ҳудудида “Эгамберди ота файз барака савдо” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган инновацион Автомактаб фаолияти билан ҳам танишди.