Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38
МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2022-12-02 11:33:37 263
Туманимизда аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Жумладан, Хўжаобод МФЙ Обод кўчасига бир дона трансформатор пункти ва 1.5 км тармоқ қурилди, амалда лойиҳа смета ишлари бажарилиб, 15 дона таянчлар ўрнатилди, қурилиш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, Бувайда МФЙ ҳудудида битта ТП ўрнатилиб,1.4 км. тармоқ қурилди, 38 дона таянчлар ўрнатилди, ушбу ҳудудда ҳам қурилиш ишлари давом этмоқда.