Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

МАРЖОНАГА ОМАД КУЛИБ БОҚДИ

×

 2021-06-11 15:33:05    249

PDF yuklash
Chop etish


ФЕВРАЛЬ ОЙИДА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ, ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИНИНГ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ, ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ, ВИЛОЯТ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ ҲАМКОРЛИГИДА “НАВОИЙХОНЛИК ОЙЛИГИ”ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ЭДИ.

ушбу ойликда уч йўналишда “Навоийга эҳтиром” иншолар танлови, “Навоий издошлари” онлайн танлови, “Навоий ғазаллари билимдони” танловлари ўтказилди.Туманимиздаги 2-ИДУМнинг 9 “А” синф ўқувчиси Маржона Иброҳимжонова ана шу ойликнинг “Навоийга эҳтиром” йўналишида иштирок этди. У ғазал мулкининг султони ҳазрат бобомизга ўз эҳтиромини иншосида баён этди.- Бу иншони ёзишимда менга ўқитувчимиз Соҳиба Тожиева катта ёрдам берди, - дейди Маржона Иброҳимжонова биз билан суҳбатда.  Устозимнинг ёрдами, уларнинг қўллаб-қувватлаши билан иншони ёзиб, танлов ҳайъатига жўнатдим. Куни кеча танловнинг вилоят босқичи якунланди. Маржона бу танловда 1-ўринни эгаллади. Ташкилотчилар томонидан ғолибларга 25 та энг сара адабиётлар тўплами, планшет ва бошқа эсдалик совғалари топширилди. 
Г. ИСОҚЖОНОВА,ЎзДЖТУ талабаси.