Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ БОҒЧА ЯНГИ ИМКОНИЯТ

×

 2020-12-11 14:52:21    300

PDF yuklash
Chop etish


МАЪЛУМКИ, ПЕДАГОГИКА ЙЎНАЛИШИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАЙДИГАН КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ БЎШ ТУРГАН БИНОЛАРИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2019 ЙИЛ 18 МАЙДАГИ 418-СОН ҚАРОРИ БИЛАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИГА ЎТКАЗИЛГАН.

 Шунга асосан, Бувайда педагогика коллежининг бўш турган биносида хорижий тилларга ихтисослашган “Мовий булут” номли 180 ўринга мўлжалланган 38-мактабгача таълим ташкилоти очилди. Болажонлар учун барча шароитлар муҳайё бўлган ушбу муассасада 37 та ишчи ўрин яратилди.Шунингдек, туман марказидан 25 км. узоқликда жойлашган Тошараб қишлоғида яна бир янги боғча фойдаланишга топширилди. 34-ДМТТ сифатида қад ростлаган бу муассаса Шуҳратжон Назиров бошчилигидаги “Азамат қурилиш Бувайда файз” қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилди. - Бу ерда эски, нураб кетган, фойдаланишга яроқсиз боғча бор эди,  - деди туман МТБ мудири ўринбосари Зоҳиджон Деҳқонов. - Жорий йилнинг март ойида қурилиш ишлари бошланди. Боғча бутунлай янгича қиёфада қурилди. Бунинг учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан икки миллиард тўрт юз қирқ икки миллион сўм сарфланди. Бу муассаса ўз бағрига туманнинг Тошараб, Янгиқишлоқ, Янгиобод, Араб қишлоқларида истиқомат қилаётган 150 нафар болажонни сиғдира олади. Барча қулайликларга эга бўлган ҳар икки муассасанинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю.Хўжаева, туман ҳокими Б.Ибрагимов, барча сектор раҳбарлари ва маҳалла аҳли иштирок этди.