Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

 2022-09-19 16:25:29    214

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизнинг  Пишағар МФЙ ҳудудидаги Пишағар қишлоғида “Нуронийлар ва Ёшлар” учрашуви ҳамда кекса ижодкор Йигитали ҳожи Йўлчиевнинг “Ҳидоят нурлари”шеърий тўпламининг тақдимотига бағишланган маънавий -маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирни Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Баҳромжон Мамадалиев очиб берди. Тадбир иштирокчиларини туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ғайратжон Мамажонов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Изаттилло Эназаров табриклаб, маҳалла тизимида олиб борилаётган ишларда ёшлар иштироки ҳақида сўзлаб берди.

 

Ўзбекистон Республикаси “Нуронийлар” жамғармаси аппарат бўлими бошлиғи Абдумажид Умаров, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Ёрбек Тиллабоев, 3- сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Рустамжон Ҳайитов тумандаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, спортни оммалаштириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларда нуронийлар кўмаги хусусида гапирди. Сўнгра Пишағар қишлоғида яшаб ижод қилган 80 ёшли Йигитали Йўлчиевнинг “Ҳидоят нурлари” китобининг тақдимоти ўтказилди. Туман Ахборот кутубхона маркази раҳбари Сайёра Абдураззақова китоб муаллифининг ҳаёти, ижоди ҳамда шеъриятининг асосий мавзулари ҳақида китобхонларга сўзлаб берди.

Кутубхона ишчи-ходимлари, маҳалла ёшлари ижодкорнинг янги тўпламидан ўрин олган шеърлардан намуналар ўқиб беришди. Тадбирда Учкўприк туманидан ташриф буюрган истеъдодли шоир Соҳибжон Набиев ҳам ўзининг янги шеърларидан ўқиб берди. Мушоирани Риштонлик шоира Ҳурсаной Мамажонова, бувайдалик ижодкорлар Собиржон Отабоев, Келдибой Маъмуров, Абдуманнов Ашраф, Саттор Муҳаммад, Тошматов Сайфиддин ҳамда Ғанижон Эрматов фарзандлар таълим-тарбиясида китобхонликнинг аҳамияти ҳақида сўзлашди. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг аъзоси Маъруфжон  Юсупов, ҳушовоз ҳонанда Жамолиддин Акбаров ижросидаги дилтортар қўшиқлар тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.  

Тадбир якунида Тошкент “Ганжина” наширёти директори Сулаймон Ҳайдаров  ўзининг янги бадиий асарларини кутубхонага топширди. Тадбир жуда чиройли ва мароқли ўтди.