Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2021-11-22 10:51:07    173

PDF yuklash
Chop etish


 Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат  ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот  воситалари вакиллари  иштирок этдилар.  

Сессия кун тартибида Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш, туманда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати  ҳамда Жиноят ишлари бўйича туман судининг одил судлов фаолиятини амалга ошириш борасида олиб борилган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Биринчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири Илҳомжон Ашурматов, иккинчи масала юзасидан   туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳратжон Ортиқов, учинчи масала юзасидан эса Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ботиржон Мўминовларнинг ҳисоботи эшитилди. Туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқишиб, юқоридаги масалалар юзасидан  ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Бувайда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.