Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида этномаданий хусусиятларни аниқлаш

 2021-09-30 13:45:12    164

PDF yuklash
Chop etish



Турли маданият вакиллари истиқомат қилувчи давлатлар, эҳтимол, аҳолининг этник мансублиги (ёки таркиби), она тили, илми ва тиллардан фойдаланиши, шунингдек, диний жамоа ва конфессиялар тўғрисида маʼлумот тўплашни исташади. Буларнинг барчаси - инсонларга ўз танловига кўра ўзининг этномаданий тегишлилигини қулай аниқлаш имконини тақдим этувчи белгилардир

 Давлатлар, балки аҳоли келиб чиқишини ва интегратсия жараёнини тўла тушуниш учун ота-она ва бобо-буви (насл-насаб)ларнинг этномаданий белгилари ҳақида ҳам маʼлумот тўплашни исташлари мумкин.

 Қоидага кўра, этномаданий хусусиятлар субектив таркибга эга, боиси, у ёки бу рўйхатга олиш давомида қайси “белги” ёки қайси “контсептсия” ҳақиқатан баҳоланиши борасида ягона тушунча мавжуд эмас. Бундан ташқари, турли давлатлар ҳар хил контсептсия ва таʼрифларни қўллайди. Этномаданий хусусиятлар сиёсий таʼсирчан бўлиши ва кўпсонли бўлмаганларга, бироқ шундай бўлса-да, бўйсунувчи аҳоли гуруҳлари идентификатсияларига қўлланилиши мумкин. Айрим озчилик гуруҳлар аʼзолари, айниқса, этник, диний ва лингвистик келиб чиқиш белгиси бўйича камситишларга нисбатан заиф бўлиши мумкин. Аммо респондентлар томонидан маʼлумот беришда эркинлик ва очиқликни таʼминлаш бирламчи аҳамият касб этади. Шундай қилиб, респондентларга маʼлумотларни ҳимоя қилиш ва идентификатсиялашнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилганлигини намойиш этиш учун этник ва диний гуруҳларни рўйхатга олиш тартиби ва материалларига алоҳида эʼтибор қаратиш зарур бўлиши мумкин. Баʼзи ҳолларда, агар миллий қонунчиликда бунга йўл қўйилган бўлса, мамлакатлар катта эҳтимол билан бундай маʼлумотларни ихтиёрий равишда тўплашни хоҳлашади.

 Маʼлумотлар респондентлар томонидан эркин тақдим этилиши ва улар ҳимояланганлигини таʼминлаш учун мамлакатлар этномаданий хусусиятлар тўғрисидаги маʼлумотларни йиғиш бўйича махсус мониторинг механизмларини яратишни хоҳлашлари мумкин.

Қоидага кўра, фақат регистрлардан ёки маʼмурий манбалардан олинган маʼлумотлар бу белгилар учун чекланган қийматга эга ва нари борса фақат черков ёки диний жамоага расмий аʼзолик ёки кўп тилли муҳитда ҳукумат ва уй хўжаликлари ўртасидаги расмий алоқа тили каби баʼзи жиҳатларни қамраб олиши мумкин.

Рўйхатга олиш варақаларини тузиш ва баҳолашда, статистика материалларини таснифлаш ва қайта ишлашда этник, лингвистик ва диний жамоа вакиллари билан маслаҳат ўтказиш лозим. Шаффофликни, тенг муносабатни, бундай маʼлумотларни тўплаш сабабларини яхшироқ тушунишни ва аҳолининг кенг қамровли иштирокини таʼминлаш мақсадида бундай гуруҳларни тартибларни ишлаб чиқиш, рўйхатга олишни ўтказиш асосларини белгилаш ва озчиликлар орасида рўйхатга олиш фаолиятини ўзига жалб қилиш муҳимдир

Б.Максудова,

Фарғона вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати бош мутахассиси.